Page 144 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 144

Тарқалиши:  Касаллик  ҳашоротлар,  ҳайвонлар,  дарахт  танасида  осилиб

            қолган барг, мумланган мевалар, ерга тўкилган баргларда қишлаб қолган замбуруғ
            қолдиқларидан тарқалади.
                     Профилактик чоралар: Касалланган шохларни кузда кесиш, теримдан сўнг

            ЯРА  Вита  Рексолин  Cu15  дан  1  кг/га  ёки  ЯРА  Вита  Тиотрак  3  л/га  меъёрларда
            баргларга  сепиш,  барглар  60%  тўкилганда  6%  КАС  суспензияси  билан  ишлов
            бериш, барглар тўкилгандан сўнг 5  ли ИСО суспензиясини сепиб кўмиш,  баҳорда
                                                      о
            куртаклар бўртишидан аввал – Тиотрак 3 л/га, куртаклар бўртгандан кейин - ЯРА
            Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га меъёрларда ишлов бериш керак, 3 барг кўринганда
            Ридомил  Голд  -  2,5  кг/га,  7  барга  бўлганда  Тиотрак  3  л/га,  гуллагунга  қадар

            Пилартеп  8  кг/га  меъёрида  ҳар  7  кунда  2  мартта  ишлов  бериш,  гулдан  70%
            чиққанда  Пилартеп  0,8л/га  меъёрларда  ва  7  кундан  сўнг  такроран  ишлов  бериш

            яхши  самара  беради.  Бундан  ташқари  Хорус  фунгицидини  0,3  кг/га,  Скор
            фунгицидини 0,3 л/га, Топаз фунгицидини 0,8 л/га, строби фунгицидини 0,2 кг/га,
            Тиотрак 3 л/га, ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га меъёрларида ҳам ишлатиш яхши

            натижа беради. Албатта токни оптимал қуёш тегиши ва тўғри шакл бериш орқали
            ҳам касалликка қарши ишловларни самардорлигини оширишини унутманг.


                     Токнинг милдью касаллиги.
                     Таърифи:  Сохта  ун  шудринг,  Милдью  касаллигини  Plasmopara  viticola

            номли  замбуруғлари  тарқатади.  Ушбу  касаллик  Ўзбекистонга  нисбатан  яқинда
            кириб  келган  касаллик  туридир.  У  бирнчи  мартта  1993  йили  Сирдарё  ҳудудида

            аниқлаган.  Ушбу  касалик  токнинг  барча  яшил  қисмларини  зарарлайди.  Барг
            юзасидаги  томирлар  ораси  аввал  сарғиш  мойсимон,  сўнгра  қизғиш-қўнғир  тус
            кўринишида, барглари қиррали ҳамда кенглиги 2-3 см келадиган, баъзан атрофида

            хлороз  мавжуд  бўлган  доғлар  кўринишида  намоён  бўлади.  Юқори  намлик
            шароитида  баргнинг  остки  томонида,  яъни,  устидаги  доғларнинг  тагида  майин,
            қалин, зич, бароқ кўринишдаги, пахтадай оқ тусли моғор қатлами кўринишга эга.

            Бу  қатлам  қўзғатувчи  замбуруғнинг  спорангиофора  ва  спорангийларидан  иборат
            бўлиб, улар қўзғатувчи узум боғида тарқалиши, новда, гул ва меваларни зарарлаши
            ва  қишлаши  учун  муҳим  манбаа  ҳисобланади.  Қисқача  қилиб  айтганда,  милдью

            касаллиги  токни  зарарланганда  унинг  яшил  новдаларда  қўнғир,  бироз  ботиқ
            доғлар  пайдо  қилади,  новданинг  уч  қисми  зарарланиб  йўғонлашади,  қинғир-

            қийшиқ бўлиб қолади, юқори намлик  шароитида усти оқ қатлам билан қопланиб
            оҳир  оқибатда  бу  доғлар  қўнғир  тус  олиб  нобуд  бўлади.  Вақт  ўтиши  билан
            узумнинг касалликка чидамлилиги ортади, аммо қўзғатувчи замбуруғ етилган узум

            меваси ичига зарарланган шингилнинг ўқларидан ўтиб зарарлаши ҳам мумкин.




                                                           135
   139   140   141   142   143   144   145   146   147   148   149