Page 139 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 139

Таъсирчан дарахтлар: Олма, нок ва бехи дарахтлари.
                     Ривожланиши:  Бактериал  куйиш  касаллигини  Erwinia  amylovora  (Burrill)
            Winslow et al. Бактериялари тарқатади. Ушбу касаллик ривожланиши учун 70 % дан
            қўп  бўлмаган  нам  ҳаво  шароит  ҳамда  кундузги  ҳарорат  25  С   атрофида  ва  тунги
                                                                                     о
            ҳарорат 13 С  дан юқори бўлган ҳароратда бактериалар яхши ривожланади ва ҳаво
                           о
            ҳарорати  34  С   дан  кўтарилганда  бактериялар  ривожланиши  салқин  куз  ҳавоси
                             о
            келгунига қадар буткул тўхтайди.
                     Зарари:  Дарахт  куртак  ва  баргларини  қуритади,  бунда  қуриган  куртак  ва
            барглар пастга эгилиб баргларини тўкиб юбормасдан қуриб қолади, дарахт танаси,
            мева ва баргларининг айрим жойларидан суюқлик ажралиб чиқади, касаллик кучли
            ривожланганда эса, дарахтни ўзи ҳам тўлиқ қурийди. Бундан ташқари ён атрофдаги
            дарахтларга юқиши оқибатида боғни бутунлай нобуд қилади.
                     Тарқалиши: Касаллик шамол, қуш ва ҳайвонлар, ҳашоротлар, ишлов бериш
            асбоб ускуналари ва бошқа йўллар билан тарқалади.

                     Профилактик  чоралари:  Бактериал  куйиш  касаллиги  тарқалган  боғдаги
            дарахтлар  танасига  қорамол  ўт  пуфагидан  чиқадиган  зарбодни  суртиш  орқали
            даволаш  ёки  қўчириб  олиб  ташлаш  орқали  бартараф  этилади  (бактерияларга
            қарши  фақат  бактериялар  яхши  самара  беришини  авлодларимиз  2000  йил  аввал
            зироатнома китобида ёзиб кетишган экан). Ушбу воситани эрта баҳорда гуллагунга
            қадар бир мартта ва гулдан сўнг бир мартта қўллаш тавсия этилади, фақат эртаки
            навларда  қўлланиладиган  бўлса,  теримдан  40  кун  аввал  қўлланилиши  керак
            бўлади. Бундан ташқари бактериал касаллик билан касалланган боғни энг аввало

            ҳосил теримидан сўнг мисли препаратларлар билан, яъни теримдан сўнг ЯРА Вита
            Рексолин Cu15 дан 1 кг/га билан, барглар тўкилгандан сўнг 3 ёки 4% мис купароси
            билан, эрта баҳорда ҳам 3 фоизли мис купароси билан тиним даврида ва куртаклар
            уйғона  бошлагандан  яна  ЯРА  Вита  Рексолин  Cu15  дан  1  кг/га  меъёрларда  ишлов
            беринг. Куртаклар яшил конус ҳолатига етганда Стрекар фунгициди билан 2 л/га
            ва Фармайод препаратининг 0,5 л/га меъёрларда биргаликда қўшиб 5 кун оралатиб
            2  мартта  қўллаш  керак.  Фитоловин  препаратини  томчилатиб  суғориш  тизими
            орқали  ҳам  гектарига  4  литр  ҳисобидан  қилиб  боғ  ичига  трактор  кира  олмаган
            ҳолатларда илдиз орқали ҳам кўллаш яхши натижа беради. Зарарланган шохларни
            доимий равишда кесиш ва ёқиб юбориш тавсия этилади. Шохларни кесишда 10 -15
            см  соғлом  шох  қисмига  қўшиб  кесилади.  Бактериал  куйиш  касаллиги  билан

            касалланган боғларга азотли ўғитларни нисбатан камроқ беринг.

                     Мевали дарахтларнинг бошқа бактериал касалликлари.
                     Касаллик  белгилари:    Бактериал  касалликлар  ҳозирги  кунда  энг  хавфли
            касалликлардан бири бўлиб, дарахт куртаклари, гулкуртаклари, мевалари, шохлари
            ва  илдизини  зарарлайди.  Мевали  дарахтнинг  зарарланган  тана  қисмида  турли
            тусдаги  зарарли  бактериаларга  бой  бўлган  шира  ажралиб  чиқиши,  куртак,
            гулкуртаклар, барглар, меваларнинг деформацияланиши, бужмайиши, доғланиши,

            рангсизланиши,  мева  таъмини  бузилиши  каби  кўринишларда  намоён  бўла
            бошлайди (79-расм).

                                                           130
   134   135   136   137   138   139   140   141   142   143   144