Page 134 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 134

Профилактик  чоралар:  Соғлом  кўчат  экиш,  иш  қуролларини  дизенфекция
            қилиб  ишлатиш,  кузда  ҳосил  теримидан  сўнг  ЯРА  Вита  Рексолин  Cu15 дан  2 кг/га,
            барглар  50-60  %  тўкилганда  ЯРА  Вита  Рексолин  Cu15  дан  3  кг/га,  Эрта  баҳорда
            куртаклар  бўртмасдан  аввал  3%  ёки  4%  Бордо  суюқлиги  ва  куртаклар  бўрта
            бошлаганда ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 2кг/га, гулкуртакларга Фитоловин 2 л/га,
            Фармайод  0,5  л/га,  Пенкозеб  3,0  кг/га,  Алиет  1  кг/га  кабилар  билан  ишлов  бериш,

            гуллашдан  сўнг,  Ридомил  Голд  2,5  кг/га,  кучли  зарарланган  дарахтларни  эса  боғдан
            қавлаб  олиб  ташлаб, ўрнини  миснинг  5% ли  суспензияси  билан  дизенфекция қилиб,
            бир неча ойдан сўнг янги соғлом кўчат экиш.
                     Олхўрининг халтачалик касаллиги.
                     Касаллик белгилари:  Олхўрининг халтачалик кассаллигида Taphrina pruni, -
            олхўри  меваси  меъёридан  ошиқ  чўзилиб  кетади  (73-расм),  мева  данагининг  ўрнида
            бўшлиқ ҳосил бўлиб мева муддатидан аввал қоқига айланиб қолади.



























                                         73-расм. Олхўрининг халтачалик касаллиги.

                     Таъсирчан мевали дарахтлар: Олхўри
                     Ривожланиши:  Июнь  ойининг  оҳирига  келиб  зарарланган  мева  устини
            кулранг  ёки моғорсимон кўринишда  замбуруғли қатлам  ҳосил  бўлиши  ва  секин  аста
            зарарланган меваларни тўкилишига олиб кела бошлаши кузатилади. Замбуруғлар ўсиб
            ривожланиши учун 17-19⁰С ҳарорат ва юқори намлик талаб этилади.
                     Зарари:  Меваларни тўлиқ исътемолга яроқсиз ҳолга олиб келади.
                     Тарқалиши:  Касаллик  асосан  зарарланиб  тўкилган  мева  қолдиқлари,  дарахт
            танасидаги  ёриқлар,  куртак  тангачалари  оралиғида  қишлаб  қолиб,  этра  баҳорда
            шамол, ҳашоротлар, ҳайвон ва бошқалар таъсирида тарқалади.
                     Профилактик чоралар: Иш қуролларини дизенфекция  қилиб ишлатиш,  ерга

            тўкилган ва дарахт танасида осилиб қолган меваларни ер остига кўмиш, кузда ҳосил
            теримидан сўнг ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 2 кг/га, барглар 50-60 % тўкилганда 3%
            ёки 4% Бордо суюқлиги, Эрта баҳорда куртаклар бўртмасдан аввал 3% ёки 4% Бордо
            суюқлиги  ва  куртаклар  бўрта  бошлаганда  ЯРА  Вита  Рексолин  Cu15  дан  1  кг/га,
            ғунчалаш  даврида  Ридомил  Голд  2,5  кг/га  меъёрда  ҳар  10  кунда  2  маротаба  билан
            ишлов бериш яхши натижа беради.

                                                           125
   129   130   131   132   133   134   135   136   137   138   139