Page 133 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 133
яъни эрта баҳорда куртаклар очилмасдан аввал 2-3% ли, агар касаллик тарқалиши
ўртача бўлса 4-5% ли ҳамда кучли касаллик тарқалиши кузатилганда рух сульфатли
(Zintrak 0,5 л/га) суспензия билан ишлов бериш тавсия қилинади.
Баргларни оқариб ялтираш касаллиги.
Касаллик белгилари: Барг пластиналари ривожланиши баргнинг ички
тўқималари ривожланишидан ортда қолганлиги сабабли, улар орасида бўшлиқ юзага
келиб, қуёш нурларини ютиш ўрнига қайтара бошлаши туфайли барглар оқариб
ялтирайди, баргларнинг четлари баргнинг асосий жилка атрофидаги тўқималар нобуд
бўла бошлаш оқибатда дарахт танасини бутунлай қуритиб қўяди. Барглар заифлашиб
оқариб тўкилади, зарарланган шохлар қорайиб улар танасида зарарловчи замбуруғлар
пайдо бўлади. Замбуруғлар 3 мм катталикдаги пластиналаридан иборат бўлиб, дарахт
танасига махкам ёпишган бўлади. Замбуруқнинг юқори қисми кулранг тусда, пастки
тарафи эса сиёҳранг, жигарранг ёки сариқ тусда бўлиб, айрим шохлари ёки дарахт
тўлиқлигича нобуд бўлади. Бу касаллик билан асосан қишда дарахт пўстлоқлари
зарарланиши кўпроқ бўлган дарахтларда кўпроқ учрайди.
72-расм. Баргларни оқариб ялтираш касаллиги.
Таъсирчан мевали дарахтлар: ўрик, шафтоли, гилос, олхўри ва бошқалар.
Ривожланиши: Баргларни оқариб ялтираш касаллиги қишда ҳам яхши
ривожланиши маълум, бундан ташқари эрта баҳордан яширин ҳолда бошланиб ёзнинг
ўрталарида эса аниқ кўрина бошлайди.
Зарари: Дарахтни ривожланишдан тўхтатиб қўяди, баргларни қуритади, кучли
зарарланганда бир неча йил давомида бутунлай дарахтни нобуд қилади.
Тарқалиши: Касаллик билан зарарланган кўчатлар, ён атрофда зарарланган
кўчатлар, касалланган дарахтларга ишлатилган асбоб ускуналар, ҳашорот ва
ҳайвонлар орқали дарахтнинг янги кесилган ёки пустлоқ қисми зарарланган яра
орқали дарахт танаси ичкарисига киради. Бир йиллик шохлар ва тўкилган барглар
орқали тарқалмайди.
124