Page 135 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 135
Лимон устидаги замбуруғлар.
Касаллик белгилари: Лимон дарахти танаси юзасини қора тусли плёнка
шаклида забмуруғ қатлами қоплайди, бунда барглар нимранглаша бошлайди, барглар,
шохлар ва мевалар устини қора доғлар қоплайди.
74 а ва б-расмларда лимон барги ва мевалар юзасини замбуруғлар билан қопланиши акс этган
Таъсирчан мевали дарахтлар: Лимон, апелсин ва мандарин.
Ривожланиши: Сўрувчи ҳашоротлар томонидан чиқарилган экскрементлар,
лимон меваси ва даратхти устидаги шира хосил қилади. Бу шира ўз навбатида дарахт
танаси ва мевалар устида замбурғларни ривожланишига хизмат қилади. Шуниг учун,
айнан шу шира устига замбуруғлар ўтиради ва ривожлана бошлайди.
Зарари: Дарахт нимжонланади, мевалар пўстлоқ қисми қорайиб товар
кўринишини йўқотади, ичидаги меваси тахирлашади, баргларда хлороз кузатилади.
Тарқалиши: Касаллик асосан зарарланиб тўкилган мева қолдиқлари, дарахт
танасидаги ёриқлар, куртак тангачалари оралиғидаги замбуруғ қолдиқлари,
ҳашоротлар қолдирган шира қатлами юзасида ривожланади, яъни барглар юзасида
шира қатлами бўлмаса замбуруғ ҳам ривожланмайди.
Профилактик чоралар: Лимон дарахтини танасидаги зараркунанда ҳашорот
турига кўра профилактиқ чоралар кўриш (қалқондор, шира, унсимон қурт, трипс) ушбу
ҳашоротларни йўқотгандан сўнг 0,5% калий перманганат билан танасини ювиш, тез
тез ёмғирлатиб суғориш керак бўлади.
Лимоннинг илдиз чириш касаллиги.
Касаллик белгилри: Лимон дарахти илдиз тизимини чириши оқибатида
дарахт барглари аввал сарғая бошлайди, сўнг бирданига қуриб қолади.
Таъсирчан мевали дарахтлар: Лимон, апелсин ва мандарин.
Ривожланиши: Тупроқ намлигини ҳаддан зиёд баландлиги, ер майдонини
тупроғининг ҳарорати паст бўлиши, ер майдонини доимий зах бўлиши, тупроқда
нематодалар бўлиши, дарахтни совуқ уриши каби омиллар илдиз чиришини
ривожлантиради.
Зарари: Дарахт нимжонланади ва оҳир оқибатда қуришига сабаб бўлади.
126