Page 132 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 132
Илдиз раки асосан тупроқда юрувчи турли зараркунандалар ҳамда зарарланган
кўчатлар ёрдамида тарқалади. Тупроқ намлиги ҳам қанчалик юқори бўлса, касаллик
учун шунчалик қулай шароит туғилади.
Зарари: Дарахтни ривожланишдан тўхтатиб қўяди ҳамда кучли зарарланганда
бир неча йил давомида бутунлай дарахтни нобуд қилади.
Тарқалиши: Илдиз раки замбуруғи қолдиқлари билан зарарланган
кўчатлардан боғ қилинганда, ҳашоротлар, ҳайвонлар таъсири ҳамда аввалги йилларда
зарарланган дарахтлар ўрнига тупроқни дизинфекция қилмасдан янгидан боғ
экилганда тарқалади.
Профилактик чоралар: Соғлом кўчат экиш, кўчат экишда илдизни Мис
купоросининг 1% эритмаси, Максим ХЛ 10% суспензияси билан илдиз қисмига ишлов
бериш, зарарланган кўчатлар тагига томчилатиб суғориш тизими орқали фундазол 2
л/га, Алиет 4 кг/га, Ридомил голд 4 кг/га ёки ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 3 кг/га
меъёрда ҳамда 5 кундан сўнг томчилатиб суғориш тизими орқали Максим ХЛ 10 л/га
меъёрида бериш ёки калий перманганатнинг 0,5% эритмасини илдиз тагига қуйиш
ҳам яхши самара беради.
Майдабарглилик касаллиги.
Белгилари: Дарахт шохларининг учларидаги баргларни майдалашиб, бир оз
чўзилиб сарғимтир-яшил тусга кириши барча мевали дарахтларда учрайдиган
касалликлардан бири. 71. а ва б-расм.
71.а ва б расмларда майдабарглик акс этган
Таъсирчан мевали дарахтлар: Данакли мевалар.
Сабаби: Бу асосан мевали дарахтни рух элементи билан яхши
таъминланмаслигидан ҳамда фосфор ва миснинг рух элементига нисбатан
мутаносиблиги бузилишидан келиб чиқиши мумкин.
Зарари: Ҳосилдорликни камайиши. Мева таъми ва сифатини бузилиши.
Тарқалиш эҳтимоли: Юқумли эмас.
Профилактик чоралар: Тупроқ ва сув таҳлилини ўтказган ҳолда керакли
элементларни бериш, кесалланган шохларни кесиш, ўсимликни стресс ҳолатига
туширувчи омилларни камайтириш, касаллик ривожланиши сустроқ кузатилганда,
123