Page 127 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 127
66-расм. Коккамикоз зарарини барглардаги кўриниши
(а). Меваларни чириши (б). Мевалар юзасидаги чуқурчалар
67-расм. Мевалар юзасида жигарранг тусдаги чуқурчалар ҳосил қилиб мева таъмини бузиши ва чириши
Зарари: Дарахт барг ва шохларини вегитация даврида яхши ривожланмаслиги
натижасида, муддатидан аввал баргларни тўкилиши, дарахтнинг ўзи тўлиқ қуриши
ёки юқоридаги сабабларга кўра қишда дарахт совуқда музлаш оқибатида нобуд
бўлиши мумкин.
Тарқалиши: Касаллик ҳашоротлар, ҳайвонлар, дарахт танасида қишлаб қолган
замбуруғ қолдиқларидан ҳамда мумиёланган мева қолдиқларидан тарқалади.
Профилактик чоралар: Кузда барглар тўкилгандан сўнг ва баҳорда куртаклар
бўртишидан аввал - 3%ли Бордо суюқлиги, куртаклар бўртгандан кейин - ЯРА Вита
Рексолин Cu15 – 1,2 кг/га, ғунчалаш вақтида Пенкозеб 3 кг/га, Алиет 1 л/га,
гуллашдан аввал Хорус - 0,3 кг/га, Гуллаш 80 % га якунланганда Скор - 0,3 л/га,
мевалар мош катталикда Пилартеп - 0,8 кг/га ва 10 кундан сўнг Фитоловин - 2,0 л/га ва
Фармайод 0,5 л/га қўллаш энг яхши самара беради.
118