Page 126 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 126

Таъсирчан мевали дарахтлар: шафтоли, олча, гилос ва бодом.
                     Ривожланиши:    Касаллик  гулкуртак,  гуллар,  барглар,  ёш  новдалар  ва
            меваларни  зарарлайди.  Барг  бужмайиши  касаллигида  гул  япроқлари  одатдагидан
            йирикроқ  ва  олачипор  кўриниш  ҳосил  қилади.  Касаллик  «Taphrina  deformans»
            замбуруғи  орқали  ўзини  намоён  қилади.    Зарарланган  ёш  новдалар  оч  яшил  ёки
            сарғиш тусга кириб ёзнинг ўзида ёки қишда қуриб қолади. Ёзда, кунлар исиб кетгандан
            сўнг,  касалланган  дарахтларда  янги  пайдо  бўлган  баргларда,  бужмайиш  аломатлари
            кузатилмайди. Ушбу касалликни қўзғатувчи замбуруғлар дарахт пўстлоғи ёриқлари ва
            куртаклар орасида қишлайди. Касаллик мўтадил ва нам ҳавода яхши ривожланади ва
            аскинча  ҳаво  ҳарорати  юқори  ҳамда  қуруқ  бўлганда  ривожланишни  сустлаштиради.
            Ушбу касаллик замбуруғлари дарахт барглари ёши 2 ҳафтадан ошгандан сўнг таъсир
            кўрсатмайди,  лекин  дарахтнинг  баргларини  июль  ойи  ўрталаригача  янги  ўсиб
            келаётган новда ва баргларини зарарлаши мумкин.
                     Зарари:    Дарахт  новдаларини  ва  баргларини  деформациялайди,  гулларни
            тўкилишига, ғўраларни деформацияланишига ва ишлов берилмаган ҳоларда дарахтни
            буткул қоплаши натижасида келгуси йил ҳосил бўлмаслиги ёки дарахтни қишловдан
            омон чиқмаслигига сабаб бўлиши мумкин.

                     Тарқалиши: Дарахт танасида қишлаб қолган ҳашоротлар ёрдамида замбуруғ
            қолдиқларидан ҳамда мумиёланган мева қолдиқларидан тарқалади.
                     Профилактик чоралар: Барглар тўкилгандан сўнг ва куртаклар бўртишидан
            аввал - 3%ли Бордо суюқлиги, куртаклар бўртгандан кейин - ЯРА Вита Рексолин Cu15
            1л/га, ғунчалаш вақтида Пенкозеб 3 кг/га, Алиет 1 кг/га, гуллашдан аввал Хорус - 0,3
            кг/га,  Гуллаш  80  %  га  якунланган  ҳамда  7  кундан  кейин  ҳам  Пилартеп  -  0,8  л/га,
            мевалар  мош  катталикда  2  мартта  7  кун  оралиғида  Ридомил  Голд  -  2,5  кг/га  ва  10
            кундан сўнг Пилартеп - 0,8 л/га қўллаш энг яхши натижа беради.

                     Коккомикоз касаллиги.
                     Касаллик  белгилари:  Коккамикоз  касаллигини  Coccomyces  hiemalis  номли
            конидиал  замбуруғ  қўзғатади.  Коккамикоз  касаллиги  билан  мевали  дарахт
            зарарланган вақтда барглар юзасида майда - майда қизғиш-жигарранг тусга эга доғлар
            (66-расм)  пайдо  бўлади.  Барглар  орқасида  оқиш  ёки  пушти  рангдаги  доғлар    билан
            қопланиши,  зарарланиш  кучли  бўлганда  эса  муддатидан  аввал  тўкилиш  ҳоллари
            бўлиши мумкин. Мевалар зарарланиши натижасида эса мева оёқлари оқариши ва оқиш
            чангсифат  модда  билан  қопланиб,  мевалар  юзасида  жигарранг  тусдаги  чуқурчалар
            ҳосил қилиб мева таъмини бузиши ва чириши (67 а ва 67 б-расмлар) кузатилади.
                     Таъсирчан  мевали  дарахтлар:  олча,  гилос,  ўрик,  олхўри  ва  бошқа  мевали
            дарахтлар.
                     Ривожланиши: Кунлар исиб ёмғирлар ёға бошлаши билан тахминан май ойи
            ўрталаридан  бошлаб  эрта  баҳорда  аввалги  йили  тўкилган  барглар  юзасида  қишлаб
            қолган касаллик замбуруғларидан тарқала бошлайди.  Баҳорда ҳаво ҳарорати 21⁰С ва
            ҳаво намлиги 70-90% га етганда касаллик ривожланиб тарқалиши учун идеал шароит
            бўлиб ҳисобланади.







                                                           117
   121   122   123   124   125   126   127   128   129   130   131