Page 129 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 129
35 мкм бўлиб, тўқималари бўлиниши жараёнида тўқ кулранг ёки қора кўринишда
бўлади. Конидия ва микросклерациялар фақат тирик бўлмаган ўсимлик шох
тўқималарида ривожланади. Лекин, тирик ўсимлик тўқималарида ривожланмайди.
Дарахт танасининг ички қисми микроскоп билан кузатилганда, у ерда замбуруғ
ўсаётганлиги ва улардан гумматга ўҳшаш моддалар ажралиб чиқаётганлигини гувохи
бўласиз, айнан шу гуминсифат моддалар дарахтни захарланиб нобуд бўлишига сабаб
бўлади. Микросклерециялар вертицеллез касаллигини қўзғатувчилари бўлиб улар
тупроқда 8-10 йил давомида сақланиши, жуда паст ҳарорат ва 55°С гача бўлган иссиқ
ҳароратга чидамли бўлиб, ҳаво ҳарорати 23-26 °С ва намлиги 60-75%, га етганда
замбуруғлари ривожланишни бошлайди. Замбуруғлар нейтрал тупроқда (pH7) яхши
ривожланади, лекин ишқорий (pH 9) ва нордон (pH 5) тупроқ муҳитида яхши
ривожланмайди. Касалликни ривожланишида органик ва азотли ўғитларни берилиши
ҳам катта роль ўйнайди.
Зарари: Дарахт барглари, шохларини ва муддатидан аввал қуриши, ҳосилни
сифатсиз бўлиб муддатидан аввал таъми бузилган ҳолда пишиши ва кучли
зарарланганда дарахтни зарарланиш даражаси оғир енгиллилигига қараб ушбу
касаллик билан касалланган дарахт ўртача 10 кун атрофида ёки бир неча йил давомида
нобуд бўлиши мумкин. Гилос дарахтининг скелет шохлари ва шохларининг учлари
олхўри дарахтининг шохларига нисбатан секинроқ қуриши аммо шу билан бирга
сифати ёмон бўлган кўп миқдордаги ҳосил солиши ҳамда ўсимлик тўқималаридан
ачиган хид тарқалиши кузатилади.
Тарқалиши: Вертицеллез касаллиги қисқа муддат ичида боғни зарарлаши ва
йил давомида боғдаги 5% гача дарахтларни қуришига олиб келади. Вертицеллёз
касаллиги 400 дан ортиқ яъни, жуда кўплаб сабзавот, полиз ва бошқа экин турларини
зарарлашини ҳисобга олган ҳолда боғларни қатор оралиғига бошқа экинларни экиш
тавсия қилинмайди. Ушбу касаллик жуда тез тарқалиши натижасида дарахт тез орада
сўлиши ҳамда қуриши мумкин.
Профилактик чоралар: Мевали боғларни ташкил қилишда аввалги 4-5 йил
давомида вертицеллез касаллиги билан касалланувчан ўсимлик турларини
экилмаганлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Тупроққа
ишлов бериш вақтида дарахтларни илдизларини шикастланишига йўл қўймаслик
керак. Боғ орасини доимий очиқ ёки сидерат экинлар экиш орқали ташкил қилиш.
Дарахт илдизларининг механик зарарланишига, айниқса дарахт танасида энг кўп сув
бўлган май ва июнь ойларида йўл қўйманг, чунки бу вақтда замбуруғлар дарахт
илдизи ичкарисига кириши эхтимоли юқори бўлганда вақтдир. Бундан ташқари
маҳаллий ўғитларни, азотли ўғитларни меъёридан ортиқ қўлланишига йўл қўймасдан
фосфорли ва калийли ўғитларни кўпроқ ишлатишни йўлга қўйиш ҳамда боғдаги
дарахтларни кучли кесилишига йўл қўймаслик. Кузда барглар тўкилгандан сўнг ва
баҳорда куртаклар бўртишидан аввал - 3%ли Бордо суюқлиги, куртаклар бўртгандан
ЯРА Вита Рексолин Cu15 2 кг/га ёки Курзат - 3-4 кг/га, (дарахт уйғонгада)
томчилатиб суғориш тизими орқали Фундазол 3 л/га, 25 кундан сўнг Максим ХЛ 10
л/га, Алиет 4 кг/га, ғунчалаш вақтида Фитоловин 2,0 л/га ва Фармайод 0,5 л/га
гуллашдан аввал Ридомил Голд - 2,5 кг/га қўллаш энг яхши самара беради. Калий
перманганатнинг 0,5% эритмасини илдиз тагига қуйиш ҳам яхши самара беради.
120