Page 125 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 125

Таъсирчан  мевали  дарахтлар:  олхўри,  олча,  гилос,  бодом  ва  бошқа  мевали
            дарахтлар.
                     Ривожланиши:  Эрта  баҳорда  тўкилган  барглардаги  Sphaeriales  гурухига
            мансуб бўлган Polystigma rubrum DC. замбуруғи 12-35 кун давомида об-ҳаво шароитида
            намлик ва ҳароратга асосан ривожланади. Ундан сўнг мевали дарахт барглари юзасида
            (64.в-расм)  қизил  доғлар  кўринишида  баҳор  ойларининг  апрель-май  ўрталаридан
            дарахт танасида (64.б-расм) намоён бўла бошлайди. касаллик кучли ривожланса, ёзда
            июнь-июль  ойларида  кўп  барглар  қуриб  вақтидан  аввал  тўкилади  ҳамда  дарахт
            ривожланишида секинлашиш кузатилади. аскоспоралар 70% га етилгандан сўнг,  ҳаво
            ҳарорати  22-22  ⁰С  ва  100  %  намлик  шароитида  замбуруғлар  16  соатдан  сўнг
            зарарлашни бошлаши мумкин.
                     Зарари: Дарахт шохлари, барглари ва меваларида қизғиш доғлар ҳосил қилиб,
            дарахтни қишловдан яхши чиқмаслигига, зарарланган шохларни зарарланган жойидан
            синишига,  меваларни  исътемолга  яроқсиз  ҳолга  келишига,  кучли  зарарланганда  эса
            баргларни қуриб тўкилиши, келгуси йили дарахт гулларини ва ҳосилини тўкилишига
            сабаб бўлиши ҳамда дарахтни қишловдан чиқмаслигига сабаб бўлиши мумкин.
                     Тарқалиши:  Касаллик  шамол,  қуш  ва  ҳайвонлар,  ҳашоротлар,  ишлов  бериш
            асбоб ускуналари ва бошқа йўллар билан тарқалади.
                     Профилактик чоралар: Кузда барглар тўкилгандан сўнг ва баҳорда куртаклар
            бўртишидан  аввал  -  3%ли  Бордо  суюқлиги,  куртаклар  бўртгандан  кейин  - ЯРА Вита
            Рексолин Cu15 -1,2 кг/га, ғунчалаш вақтида Тиотрак - 3 л/га, гуллашдан аввал Хорус -
            0,3 кг/га, Гуллаш 80 % га якунланган ва 7 кунда кейин ҳам Пилартеп - 0,8 л/га, мевалар
            мош  катталикда  2  мартта  Пилартеп  0,8  л/га,  ҳамда  10  кундан  сўнг  Скор  -  0,3  кг/га
            қўллаш энг яхши самара беради.

                     Баргларнинг бужмайиш (курчавость) касаллиги.
                     Касаллик  белгилари:  Баргларни  бужмайиш  касаллиги  баҳорда  баргларни
            ёзилиши       билан     баргларни       бужмайтириб        (65.а-расм)     янги     новдаларни
            деформацияланишини  (65.б-расм)  кўринишида  намоён  бўла  бошлайди.  Бунда
            зарарланган барглар бужмаяди, марказий қисми шишиб, барг четлари пастга эгилган
            ҳолда  баргнинг  юза  қисми  айрим  жойлари  қизғиш  ялтироқ  тусга  келиб  қалинлаша
            бошлайди,  барг  орқа  томони  эса  оқ  тусдаги  мумсифат  қоплама  билан  қопланиб
            мўртлаша  бошлайди,  новдалар  ўсиши  сустлашиши  натижасида  эса  куртак  оралари
            яқинлашиб новда учларида барглар гулдастасини ҳосил қилади.




















                                                                       (б) шафтоли дарахти шохларини
                    (а) Шафтоли баргларини бужмайиши
                                                                             деформацияланиши
                                   65-расм. Баргларнинг бужмайиш (курчавость) касаллиги.



                                                           116
   120   121   122   123   124   125   126   127   128   129   130