Page 121 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 121
61.в-Расм. Гилос дарахти баргларини монилёз касаллиги натижасида қуриши.
61.г-расм. Олмада 61.д-расм. Нокда 61.е-расм. Беҳида
61-расм. Олма (г), нок (д) ва бехи (е) дарахтларидаги монилёз масаллиги.
Таъсирчан мевали дарахтлар: Ушбу касаллик олхўри (61.а-расм), гилос (61.б
ва в-расмлар), олма (61.г-расм) , нок (61.д-расм) ва бехи (61.е-расм) шафтоли, ўрик, олча
дарахтларида кенг тарқалган.
Ривожланиши: Эрта баҳорда монилёз таъсирида ёш новдалар, барглар,
гулкуртаклар қуриши ва ёзда мевалар пишиши жараёнида чириши, бунда мевалар усти
1-3 мм катталикдаги оч сариқ тусли моғор қопланиб, келгусида мевалар сўлиб
мўмиёланиб қолиши ҳамда касаллик ривожланиши учун 75%дан юқори бўлган
намгарчилик ва 24-28⁰С даражадаги ҳарорат зарур бўлади. Монилёз замбуруғлари
дарахтнинг ёриқларидан, гулбарг ёки мева бандидан дарахт танасининг ичкарисига
кириб қишлаб қолиб, айнан шу ердан бошлаб дарахт танасини эрта баҳорда қайта
зарарлашни бошлайди.
112