Page 117 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 117

Таъсирчан мевали дарахтлар: Олма, нок, узум ва бошқа мевалар.

                     Ривожланиши:  Касаллик  асосан  кучсизланган  дарахтларда  кўпроқ  учрайди.
            Конидияларни  ўсиши  учун  ҳаво  ҳарорати  +3…+7ºС  ва  ҳавонинг  нисбий  намлик  50%

            атрофида бўлиши касаллик ривожланиши учун қулай шароитдир. Дарахт барглари ва

            мевалари  ҳаво  намлигининг  юқорилиги  ва  кунлик  12  соатдан  ошиқ  вақт  давомида
            баргларни намланиши ҳамда гуллаш вақти 75%га тўғри келганда кўпроқ зарарланади,

            яъни  томчи  кўринишидаги  намликни  мавжуд  бўлиши,  тунги  шудринг  ва  кундузги

            ёмғир ҳамда тушдаги юқори ҳарорат касалликнинг ривожланиши учун қулай шароит
            яратади.

                     Зарари:  Мева  ва  баргларни  зарарлайди.  Барглар  юзаси  кўнғир  тусли  бир  оз

            чўзиқ  шаклдаги  доғлар  билан  қопланади,  мевалар  юзаси  сепкилсимон  доғлар  билан
            қопланиб,  меваларни  эрта  пишиши  ва  уруқ  камераларини  моғорлашига  ҳамда

            меваларни далада ва омборда сақлаш вақтларида чиришига сабаб бўлади.
                     Тарқалиши:  Касаллик  шамол,  қуш  ва  ҳайвонлар,  ҳашоротлар,  ишлов  бериш

            асбоб ускуналари ва бошқа йўллар билан тарқалади.

                     Профилактик чоралар: Кузда барглар тўкилгандан сўнг дарахт устида қолган
            барг  ва  мева  қолдиқларини  тўкиш  ва  тупроқ  остига  кўмиш.  Кеч  кузда  мева  терими

            якунлангандан  сўнг, барглар 60-70%  сарғайганда 6%  мочевина билан  дарахтлардаги
            ва  ерга  тўкилган  барг  ҳамда  меваларга  ишлов  бериш.  Ушбу  ишлов  бериш  вақтидаги

            ҳаво  ҳарорати  +4  дан  паст  бўлмаслиги  зарур  акс  ҳолда  тескари  таъсир  қилади.

            Шунингдек,  кеч  кузда  ва  қишда  Бордо  суюқликлари  билан  ишлов  бериш  тавсия
            қилинади.    Баҳорда  эса,  куртаклар  бўртишидан  аввал  3%ли  Бордо  суюқлиги  билан,

            куртаклар  бўртгандан  кейин  ЯРА  Вита  Рексолин  Cu15  билан  1  тонна  сувга  3  кг,

            ғунчалаш  вақтида    ЯРА  Вита  Рексолин  Cu15  билан  1,0  кг/га,  гуллашдан  аввал  Хорус
            фунгициди билан 0,3 кг/га, Гуллаш 80 % га якунланганда Пилартеп фунгициди билан

            0,8 л/га, мевалар мош катталикда ва 20 кун ичида 2 мартта Пилартеп фунгициди билан

            0,8  л/га,  ёнғоқ  катталигига  етганда  2  мартта  10  кун  оралатиб  Пилартеп  фунгициди
            билан 0,8 л/га, ундан сўнг меваларни ўсиш даврида Строби фунгициди билан 0,2 кг/га

            меъёрларида ҳамда  мевалар  теримидан  сўнг ЯРА Вита  Рексолин  Cu15 билан  1  тонна

            сувга 2 кг қўшиб ишлов бериш энг яхши самара беради.













                                                           108
   112   113   114   115   116   117   118   119   120   121   122