Page 112 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 112

Таъсирчан мевали дарахтлар: Данакли мевалар.

                   Сабаби:  Гомоз  касаллиги  шафтоли,  олхўри,  гилос,  ўрик,  олча  ва  бодом
            дарахтларида,  уларнинг  турли  стресс  ҳолатларга  чидамсиз  бўлганлиги  учун  кўпроқ

            учрайди.  Гомоз  касаллиги  агротехник  тадбирларнинг  бузилиши,  қишловдан  стресс

            билан  чиқиши,  совуқ  уриши,  қуёш  уриши,  намлик  ва  азотни  кўп  бўлиши,  нотўғри
            кесиш, механик зарарланишлар натижасида келиб чиқади.

                   Зарари: Ҳосилдорликни камайиши ҳамда маҳсулот сифатининг бузилиши. Бир

            неча йиллардан сўнг эса, дарахтни эрта нобуд қилиши мумкин.
                   Тарқалиш эҳтимоли: Юқумли эмас.

                   Профилактик  чоралар:  Ўғитлаш  вақтида  барча  ўғитларни  ўз  меъёридан

            оширмаган  ҳолда  (айниқса  азотли  ўғитларни)  солиш,  дарахтларни  механик
            зарарланишдан  эҳтиёт  қилиш,  тупроқнинг  ҳаддан  ташқари  қуриб  кетишини  ва

            намликнинг кўпайиб кетишини ҳам олдини олиш, дарахтларни оҳак ёки водоэмулсия
            бўёғи билан оқлаш, шакл беришни ўз вақтида ва тўғри ташкил этиш, боғ устига сетка

            тортиш, пўстлоқни кучли зарарланган жойларини мато билан ўраш, мойли бўёқ билан

            бўяш,  янги  мол  гўнги  ва  тупроқ  аралашмаси  билан  бўяш,  шира  оқиб  чиққан  жойни
            ширадан  ўткир  пичоқ  билан  тозалаш  ва  1%ли  мис  купороси  билан  ишлов  бериш

            тадбирлари  тавсия  қилинади.  Калий  перманганатнинг  0,5%ли  эритмасини  илдиз
            тагига қуйиш ёки қорамол ўт пуфагидаги зардоб билан бўяш ҳам тавсия қилинади.

                   Хулоса  қилиб  айтадиган  бўлсак,  табиатнинг  юқоридаги  зарарларини

            камайтириш  учун  доимий  равишда  ўз  вақтида  агротехник  тадбирларни  сифатли
            ўтказилишига эътибор қаратиш лозим. Жумладан:

                    Қишда боғга яхоб сувини бериш орқали дарахтларни эрта баҳорда 1 ҳафтага

            кечроқ уйғонишига эришиш ҳамда касаллик ва ҳашоротлардан ҳимоялаш мумкин;
                    Дарахт  танасини  қуёш  таъсиридан  ҳимоялаш  мақсадида  қишда  ва  бошқа

            мавсумларда оқлаш, қуёшни қайтарувчи матолар боғлаш ёки боғ устини соя қилувчи

            сеткалар билан ёпиш зарур;
                    Дарахт  танасини  механик  зарарланишдан  ҳимоялаш  зарур,  хусусан  техника

            воситалари, асбоб ускуналар, дўл, сел ва бошқалардан;

                    Ўз  вақтида  керакли  озиқа  моддалар  билан  озиқлантиришдан  ташқари,
            абиотик  стрессларга  чидамлилигини  ошириш  учун  махсус  ўғитлардан  фойдаланиш

            ҳам келгусида дарахт соғломлигини ва ҳосилни сақлаб қолиш имконини беради;

                    Ўз вақтида керакли меъёр асосида боғни суғоришни ташкиллаш керак;





                                                           103
   107   108   109   110   111   112   113   114   115   116   117