Page 108 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 108
сустлаштирилиши оқибатида юз беради. Дарахтдаги озиқа моддалари заҳираси
кўплиги ижобий таъсир этса, жорий йилдаги ҳосилдорлик миқдори кўплиги аксинча,
салбий таъсир кўрсатади. Дарахт ёши, кучли ўсувчанлик ҳамда нав хусусиятларига
қараб ҳам термик зарарланиш турлича бўлиши мумкин. Кучли ўсувчи ва катта ёшдаги
дарахтларнинг термик қаршилик даражаси пасайиб боради. Айрим йилларда қишнинг
шиддат билан эрта кириб келиши натижасида илдизларда ҳам зарарланиш ҳоллари юз
беради. Бу эса келгусида дарахтни нобуд бўлишига олиб келади.
Зарари: Ҳосилдорликни пасайтиради, касалликларга бўлган қаршилик
қувватини камайтиради, кучли зарарланганда эса, дарахтни қуритади.
Тарқалиш эҳтимоли: Юқумли эмас.
Профилактик чоралар: Дарахтга маҳаллий ҳамда минерал ўғитларни ўз вақтида
зарурий меъёрда бериб бориш, шакл беришни тўғри ташкил этиш, новда ва
куртакларни қишловга сифатли қилиб тайёрлаш, қишда яхоб суви бериш.
Қуёш ёки совуқдан зарарланиш.
Белгилари: Қуёш ёки совуқдан зарарланиш ҳолатлари, асосан, қишнинг оҳири ва
баҳор бошланишида дарахт пўстлоғининг бир текисда қизимаслиги, яъни дарахт
пўстлоғи жануби-ғарбий қисми шимоли-шарқий қисмига нисбатан 12-15 С даража
0
кўпроқ қизишидан келиб чиқади, яъни дарахт танасига қуёш тушиши натижасида,
дарахт танасининг бир тарафи қизиб айни шу томонда моддалар ҳаракатини
бошланиши ҳамда кечки пайт кучли совуқ тушиши натижасида уйғонган камбийни
тагидаги суюқликнинг музлаши оқибатида пўстлоқ қисмини нобуд бўлишига сабаб
бўлади. Зарарланган пўстлоқ бир оз чуқурлашган жигарранг рангдаги тусга киради
(51-а ва б расмлар). Бунда, зарарланган ҳудуд катталиги ва шакли ҳам турлича бўлади.
Бу пўстлоқ бир оз кучсиз зарарланганда, вақт ўтиши билан битиб кетади. Аммо кучли
зарарланган ҳолларда пўстлоқ кейинчалик қуриб ёрилади ва дарахт танасидан
ажралиб тушади.
51-а расм. Пўстлоқ рангини ташқи кўриниши 51-б расм. Пустлоқни ички кўриниши
99