Page 106 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 106

48-расм. Метеостанциянинг
                                                                                     умумий кўриниши







                     Юқоридаги  сенсорлар  совуқ  бўлиш  эҳтимолини,  ёғингарчилик  миқдори,
            тупроқ  ва  ҳаво  намлигини,  ёруғлик  миқдорини,  эффектив  ҳароратлар  йиғиндисини,
            шудринг  нуқтасини,  касалликлар  ва  ҳашоротларни  ривожланиш  босқичлари  ҳамда
            тарқалиш  эҳтимолини,  куннинг  кескин  совуб  кетишини  аввалдан  моделлар  асосида
            аниқ маълумотларни олишда ёрдам беради.

            Агрометеорологик станциянинг асосий параметрлари:

            Ўлчанадиган:                                    Ҳисобланадиган:
            Ҳаво ҳарорати                                  Ёритилганлик даражаси
            Нисбий намлик                                  Шамолнинг максимал тезлиги
            Тупроқ ҳарорати                                Шудринг нуқтаси
            Нам ва қуруқ ҳаво ҳарорати                     ЕТ коэффициенти
            Ёғингарчилик миқдори                           Актив ҳароратлар йиғиндиси
            Барг намлиги
            Қуёш радиацияси
            Атмосфера босими
            Шамол тезлиги ва кучи


                     Зараркунанда           ҳашоротларни
            мониторинг қилишда метеостанциялардан
            олинган  маълумотлар  доимий  равишда
            феромон          туткичлардан          олинган
            маълумотлар         билан       солиштирилиб
            борилади.  Ферромон  туткич  картонли  уя
            (49-расм),  уя  асосида  ёпишқоқ  елим  ва
            марказида  тегишли  урғочи  зараркунанда
            ҳашоротнинг феромон  ҳиди сингдирилган
            диспенсер ўрнатилади. Феромон туткичлар
            боғдаги эркак зараркунанда ҳашоротларни
            тутиш учун дарахтга 1,2 метр баландликка,
            қуёш     тўғридан      тўғри     тушмайдиган,                 49-расм. Феромон туткич.
            ёмғирдан  паналанган  жойга  ўрнатилади.
            Ферромон  туткичлар  ёрдамида  эркак  ва  урғочи  ҳашоротлари  учиш  жараёнини
            мониторинг  қилиб,  тахминий  тухум  қўйиш  оралиғи  аниқланади.  Кейинги  бобларда
            мевали дарахтларда энг кўп тарқалган ҳолатларни бирма - бир кўриб чиқамиз.





                                                           97
   101   102   103   104   105   106   107   108   109   110   111