Page 110 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 110
Таъсирчан мевали дарахтлар: Эрта уйғонган навлар кўпроқ зарарланади.
Сабаби: Эрта баҳорда дарахтлар уйғонгандан сўнг, апрель ва май ойларида ҳаво
ҳароратининг кескин тушиши оқибатида дарахтларни гулкуртаклари, гуллари,
шохлари, дарахтнинг асосий танаси, ғўралари ва барглари зарарланиши баҳорги-ёзги
термик зарарланишни келтириб чиқаради. Чунки бу вақтда, агар гулкуртаклар
0
0
0
очилмаган бўлса -4 С даражада, очилган гулкуртак -2 С даражада, ғўралар -1-1,5 С
даража оралиғида нобуд бўлади.
Зарари: Зарарланган барг ва мевалар зарарланиш даражасига кўра
деформацияланиши, кейинчалик ёрилиши ва кучли зарарланганда барглар шохлардан
тўкилмаган ҳолда қуриши ҳамда бактериал касалликларга тез чалиниши кузатилади.
Тарқалиш эҳтимоли: Юқумли эмас.
Профилактик чоралар: Дарахт танасини оҳак ёки водоимулсия билан оқлаш,
дарахтга маҳаллий ҳамда минерал ўғитларни ўз вақтида зарурий меъёрда бериб
бориш, шакл беришни тўғри ташкил этиш, боғ устига сетка тортиш, совуқ бўлганда боғ
атрофида олов ёқиб тутатиш, совуқ тушган вақтда дарахт устидан сунъий ёмғир
қилиш, аммо буни имконияти бўлмаса боғни суғориш.
Қуёш уруши.
Белгилари: Ёз мавсумида кунларнинг ҳаддан ташқари исиб кетиши, яъни мева
ва баргларнинг ҳарорати 50 С даражадан ҳам ошиб кетиши, дарахт танаси етарли
0
миқдордаги сув билан таъминланмаганда айнан қуёш нурларини жануби-ғарб
тарафдан тушиши натижасида дарахт пўстлоқ қисмида кўйган (53-а расм) ҳамда
кўпроқ думалоқ шаклга эга бўлган шишган пуфакчалар ва чуқурчалар (53-б расм)
билан алмашган ҳолда кузатилиши мумкин.
53-а расм. Қуёш уриши 53-б расм. Танадаги доғ ва пуфаклар
101