Page 109 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 109

Таъсирчан мевали дарахтлар: Ёш боғлар кўпроқ зарарланади.
                   Сабаби: Дарахт танасини ёз ойларида қуёш нурларидан куйиши, асосан дарахтга
            шакл  беришдаги  хатоликлар,  симбағазга  шохларни  нотўғри  боғлаш,  сув  ва  озиқа
            тақчиллиги,  навдаларни  пишиб  етилмаслиги,  кузда  нотўғри  суғориш  ҳамда  пакана
            боғлар устига тўр тортилмаслиги натижасида қуёшдан зарарланишидан келиб чиқади.
                   Зарари: Дарахт танасидаги яралар битмасдан аввал яна кучли совуқ таъсиридан
            дарахт  зарарланадиган  бўлса,  у  ҳолда  замбуруғли  касалликларни  дарахт  танасига
            кириши,  натижада  дарахт  танасидан  шира  ажралиб  чиқиши  кузатилади.  Шира
            ажралиши,  айниқса  дарахтнинг  шохлаган  скелет  қисмида  кўпроқ  учрайди.  Шунинг
            учун  ҳам  қиш  мавсумидаги  кундузги  ва  тунги  ҳаво  ҳароратини  кескин  кўтарилиб
            тушиши  дарахтнинг  йўғон  скелет  қисмидан  шира  чиқишига  ҳамда  куртак  ва
            гулкуртакларнинг зарарланишига сабаб бўлиб, зарарланган гулкуртаклар муддатидан
            аввал  уйғониши,  яъни  очилиши  ҳам  мумкин.  Кетма-кет  зарарланишлар  оқибатида
            дарахтлар буткул қуриши ҳам мумкин.
                   Тарқалиш эҳтимоли: Юқумли эмас.
                   Профилактик чоралар: Дарахтга органик ҳамда минерал ўғитларни ўз вақтида
            зарурий  меъёрларда  бериб  бориш,  дарахт  танасини  оҳак  ёки  водоэмулсия  билан

            оқлаш,  шакл  беришни  тўғри  ташкил  этиш,  новда  ва  куртакларни  қишловга  сифатли
            қилиб тайёрлаш, қишда яхоб суви бериш.

                   Баҳор-ёзги термик зарарланиш.
                   Белгилари: Дарахт уйғонгандан сўнг, ҳароратни пасайиши натижасида пўстлоқ
            тагидаги  сув  ва  унга  аралашган  озиқа  моддалар  сувнинг  музлаши  натижасида  бир
            биридан ажралиб қолади  ҳамда кунлар  исиб  муз эригандан сўнг, эриган  сув  аввалги
            озиқа  моддалар  билан  аралашма  ҳосил  қилмайди.  Бу  эса,  дарахт  тўқималарини
            сувсизланиб нобуд бўлишига ҳамда пўстлоқ қисмини ёрилишига сабаб бўлади (52-а ва
            52-б расмлар).


























                                 (а)                                              (б)

                      52-расм. Баҳорги ва ёзги термик зарарланиш натижасида пўстлоқ ёрилиши




                                                           100
   104   105   106   107   108   109   110   111   112   113   114