Page 114 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 114
ҳосиллар сифати ва ҳосилдорлигига ҳам таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳозирги кунда
касалликларга қарши албатта профилактик чоралар кўришдан бошланг. Ушбу
амалларни бажаришда шахсий ва маҳсулот хавфсилигига риоя қилган ҳолда бажаринг.
Лекин, энг аввало касалликларни тўғри аниқлаш, ривожланиш босқичлари ва унинг
зарарини тўғри баҳолаш орқали унга қарши профилактик чораларни кўриш вақтида
атроф муҳитга, яъни фойдали ҳашоротларга зиён келтирмайдиган усулларни қўллаш
тавсия қилинади. Бир турдаги касаллик бир неча турдаги меваларда турлича
кўринишда бўлиши мумкин. Шунинг учун қуйида боғ ва токзорлада учраши мумкин
бўлган айрим касалликларни кўриб чиқамиз.
Калмараз (парша).
Касаллик белгилари: : Касаллик дарахтнинг новда, куртак, гул ва гул тугуни,
барг, мева ва шохларини зарарлайди. Дарахтнинг турли қисмларида доғлар ҳосил
қилади. Мевалар эса ғўралик давриданоқ зарарланиши кузатилади, яъни улар
юзасидаги қўнғир тусли доғлар катталашиб бориб қорайиши, ёрилиши, чириши,
тўқималарни ўсишдан тўхтаб деформацияланиши натижасида мева таъмини бузиб
юборади. Калмараз бир ва бир неча ёшли шохларни ҳам айрим ҳолларда зарарлаши
кузатилади, бунда ёш новдалар қўнғир тусли доғлар шаклида кузатилади. Олма
калмаразини аскоспоралик босқичида – VENTURIA INAEQUALIS ( CKE.) WINT конидиал
босқичда – FUSICLADIUM DENDRITICUM (WALLR.) FUCK замбуруғлари тарқатади.
56-расм. Калмараз касаллигининг ривожланиш босқичлари.
105