Page 115 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 115

Нок  калмаразини  аскоспоралик  босқичида–  Venturia  pirina  Aderh  ва  конидиал
            босқичида  –  Fusicladium  pirinum  (Sib.)  Fokl  замбуруғлари  тарқатади.  Олма
            калмаразидан фарқли равишда нок калмарази ёш навдалари ҳам зарарланади.

                     Таъсирчан мевали дарахтлар: Олма ва нокни кўпроқ зарарлайди.


            Ривожланиши:  Эрта  баҳорда  эффектив  ҳароратлар  йиғиндиси  167,6  С   га  етганда
                                                                                              0
            калмараз  касаллиги  аскоспораларини  атрофга  тарқата  бошлайди.  Бирламчи
            инфекцияни  тарқалиши  –  баҳорда  аскоспоралар  билан  аскоспора  босқичида  –
            VENTURIA  INAEQUALIS  (  CKE.)  WINT  1  ойдан  2,5  ойгача  давом  этади,  бунда  оптимал
            ҳарорат  +14°С…+25°С  ни  ташкил  этади.  сўнг,  конидиаль  босқич  –  FUSICLADIUM
            DENDRITICUM  (WALLR.) FUCK ҳам етилиб келиб ўз захрини соча бошлайди. Конидиал
            босқич  майдан  июлгача  +18°С…+26°С  даража  ҳароратда  яхши  ривожланади.  Ёз
            иссиғида  ривожланишдан  вақтинчалик  тўхтайди.  Тўкилган  барг  ва  мевалар
            қолдиқларида  псевдотеция  ҳолатида  қишлайди.  Боғдаги  юқори  намлик  ва  паст
            ҳароратда яхши ривожланади.

















                         Олмада: а) -расм.  баргларидаги ва б) -расм. меваларидаги калмараз кўриниши



















                          Нокда: в) -расм.  баргларидаги ва г) -расм. меваларидаги калмараз кўриниши

                            57 -расм. Олма ва нокдаги калмараз касалликлари асоратлари кўриниши

                     Зарари: Дарахтни жорий йилдаги барглари, гуллари, мевалари ва шохларини
            зарарлайди ва келгусида дарахт ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигини тушишига сабаб
            бўлади.



                                                           106
   110   111   112   113   114   115   116   117   118   119   120