Page 111 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 111

Таъсирчан мевали дарахтлар: Барглари сийрак жойлашган навлар.
                   Сабаби:  Дарахт  скелетидаги  бирлашган  жойлар  кечроқ  уйқуга  кетиши,
            дарахтдаги барглар ёз мавсумида кассалланиши ва сўлиб қуриши, шохларнинг бўғим
            оралиқлари  ўсиб  кетиб  узоқлашиши  ҳам  айнан  шу  жойларни  кўпроқ  зарарланишига
            сабаб  бўлади.  Йиллар  ўтиши  билан  дарахтнинг  асосий  танасидаги  пўстлоқ
            қалинлашиб, дағаллашиб ўзини ўзи термик ва механик зарарланишлардан ҳимоя қила
            бошлайди.  Лекин,    дарахт  ўсиши  давомида  пўстлоқ  ҳамиша  ёрилиб,  эски  пўстлоқ
            тагидан янги пўстлоқни ривожланиб бораётганлигини кўрсатиб боради. Эрта баҳорда
            дарахтнинг  камбий  қатламидаги  тўқималар  тез  бўлинадиган  вақт  бўлганлиги  учун
            профилактик даволаш тадбирларини ўтказишнинг энг тўғри вақти ҳисобланади.
                   Зарари:  Зарарланган  барг  ва  мевалар  зарарланиш  даражасига  кўра  турлича
            шикастланиши,  дарахт  танаси  ёрилиши  ва  кучли  зарарланган  ҳолларда  дарахтни
            тўлиқ қуриши кузатилади.
                   Тарқалиш эҳтимоли: Юқумли эмас.
                   Профилактик чоралар: Дарахтларни оҳак ёки водоэмулсия бўёғи билан оқлаш,
            касаллик ва ҳашоротлардан ҳимоялаш, шакл беришни ўз вақтида тўғри ташкил этиш,
            боғ устига сетка тортиш, пўстлоқни кучли зарарланган жойларини мато билан ўраш,

            мойли бўёқ билан бўяш, мол гўнги ва тупроқ аралашмаси билан бўяш ёки қорамол ўт
            пуфагидаги зардоб билан бўяш тавсия қилинади. Масалан: 200 литр сув сиғимига эга
            бўлган  идишга  170  литр  сув  солиб  унга  50  кг  сўндирилмаган  оҳакни  солинг  ҳамда
            сўниш жараёнида 25 кг янги мол гўнги солинг. Эритма тайёр бўлгандан кейин 15 кг
            атрофида  эланган  тупроқ  ва  6  кг  мис  купорисини  қўшинг.  Бундан  аввалдан  бошқа
            идишда мис купоросини +70 С даража ҳароратга эга бўлган сувда эритиб олинг. Тайёр
                                            0
            бўлган аралашмани дарахт танасига совугандан сўнг суртиш мумкин бўлади.

                   Данаклиларнинг шира чиқариши (гомоз).
                   Белгилари: Дарахт танасидан сарғиш ёки сарғиш - жигарранг тусдаги суюқлик
            ажралиб чиқиб пўстлоқ юзасига ёпишиб қолади (54-расм).





























                                    54-расм. Дарахт танасидан шира чиқиши (гомоз)


                                                           102
   106   107   108   109   110   111   112   113   114   115   116