Page 116 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 116
Тарқалиши: Касаллик шамол, қуш ва ҳайвонлар, ҳашоротлар, ишлов бериш
асбоб ускуналари ва бошқа йўллар билан тарқалади. Олмадан нокка ва аксинча олмага
ёки бошқа дарахтларга юқмайди.
Профилактик чоралар: Кузда барглар тўкилгандан сўнг дарахт устида қолган
барг ва мева қолдиқларини тўкиш ва тупроқ остига кўмиш. Кеч кузда мева терими
якунлангандан сўнг, барглар 60-70% сарғайганда 6% мочевина билан дарахтлардаги
ва ерга тўкилган барг ҳамда меваларга ишлов бериш. Ушбу ишлов бериш вақтидаги
ҳаво ҳарорати +4 дан паст бўлмаслиги зарур акс ҳолда тескари таъсир қилади.
Шунингдек, кеч кузда ва қишда Бордо суюқликлари билан ишлов бериш тавсия
қилинади. Баҳорда эса, куртаклар бўртишидан аввал 3%ли Бордо суюқлиги билан,
куртаклар бўртгандан кейин ЯРА Рекслоин Cu15 билан 1 тонна сувга 3 кг, ғунчалаш
вақтида Хорус билан 0,5 кг/га, гуллашдан аввал Пилартеп фунгициди билан 0,8 кг/га,
Гуллаш 80 % га якунланганда Пилартеп фунгициди билан 0,8 л/га, мевалар мош
катталикда ва 20 кун ичида 2 мартта Пилартеп фунгициди билан 0,8 л/га, ёнғоқ
катталигига етганда 2 мартта 10 кун оралатиб Топсин-М фунгициди билан 1 л/га,
ундан сўнг меваларни ўсиш даврида Строби фунгициди билан 0,2 кг/га меъёрларида
қўллаш энг яхши самара беради.
Алтернариоз касаллиги.
Касаллик белгилари: Олма алтернариози Alternaria alternata (Fr.: Fr.) Keissler
номли замбуруғлар ёрдамида тарқалади. Мева устидаги доғлар қизғиш жигарранг
рангда, баргларда кўнғир тусли доғлар ва мевалар эрта пишиши ва зарарланган
меваларни уруқ камераси моғорлаши кузатилади.
а) расмда мева юзасидаги б) расмда уруқ камерасидаги алтернариоз зарари
58-расм. Олма мевасидаги алтернариоз симптомлари.
а) расмда мева юзасидаги б) расмда барг юзасидаги алтернариоз зарари
59-расм. Нок меваси ва баргларидаги алтернариоз симптомлари.
107