Page 118 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 118

Тешикчали доғланиш (клястоспориоз) касаллиги.
                     Касаллик белгилари: Касаллик дарахтнинг новда,  куртак,  гул ва гул тугуни,
            барг,  мева  ва  шохларини  зарарлайди.  Дарахтнинг  турли  қисмларида  оч  -  жигарранг
            тусли, атрофида қизғиш қўнғир, қизғиш бинафша ёки тўқ қизил ҳошияли доғлар ҳосил
            қилади.  Масалан; дарахт баргларида оч қизил тусли 3-5 мм катталикдаги доғлар ҳосил
            қилиб 1-2 ҳафта вақт  ўтиши билан уларни тешилиши, елим оқиб чиқиши ёхуд қуриб
            тўкилиши билан ўзини намоён этади, бунда асосан дарахтнинг пастки томонидаги ерга
            яқин  барглар,  ёш  новда  ҳамда  шохларда  кўпроқ  кузатилади.  Мевалар  эса  ғўралик
            давриданоқ  зарарланиши  кузатилади,  яъни  улар  юзасидаги  оч  қизил  тусли  доғлар
            катталашиб        бориб     қорайиши,       чириши,      тўқималарни        ўсишдан      тўхтаб
            деформацияланиши натижасида мева таъмини бузиб юборади. Бу касаллик билан олча
            ва  гилос  мевалари  зарарланганда  эса  мева  тўқималари  данакгача  қуриб  қолиши  ёки
            чириши кузатилади. Тешикчали доғланиш бир ва бир неча ёшли шохларни зарарлаши
            ҳам айрим ҳолларда кузатилади, бунда ёш новдалар оч қизил тусли айлана шаклидаги
            доғлар  ҳамда  ёши  катта  шохларда  пўстлоқ  ёрилиши,  ишиши,  шира  оқиши,  ҳамда
            зарарланган шохларининг куртак оралиқлари қисқариши кузатилади.





















               60.а -Расм. Ўрик мевасини тешикчали доғланиш   60.б-Расм. Гилос дарахти баргларидаги тешикчали
                      касаллиги билан зарарланиши.                       доғланиш касаллиги зарари.




















                        60.в-Расм. Олхўри дарахти баргларидаги тешикчали доғланиш касаллиги зарари.



                     Таъсирчан  мевали  дарахтлар:  Тешикчали  доғланиш  касаллиги  асосан
            ўрик  (60.а-расм),  гилос  (60.б-расм),  олча,  олхўри  (60.в-расм),  шафтоли  ва  бошқа
            данакли дарахтларни, барг ва танасини турли даражада зарарлайди. Ушбу касаллик

                                                           109
   113   114   115   116   117   118   119   120   121   122   123