Page 122 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 122

Зарари:  Дарахтнинг  новдалари,  гул  ҳамда  меваларини  зарарлайди  ҳамда
            дарахт  танасини  куйганга  ўҳшаган  кўринишга  келиши  ва  оҳир  оқибатда  дарахтни
            буткул қуритиши энг асосий зарарларидандир.
                     Тарқалиши:  Касаллик  шамол,  қуш  ва  ҳайвонлар,  ҳашоротлар,  ишлов  бериш
            асбоб ускуналари ва бошқа йўллар билан тарқалади.
                     Профилактик чоралар: Кузда барглар тўкилгандан сўнг ва баҳорда куртаклар
            бўртишидан  аввал  -  3%ли  Бордо  суюқлиги,  куртаклар  бўртгандан  кейин  -  ЯРА  Вита
            Рексолин  Cu15  2  кг/га,  ғунчалаш  вақтида  Ридомил  Голд  -  2,5  кг/га,  Алиет  1  кг/га,
            гуллашдан аввал Хорус - 0,3 кг/га, Гуллаш 80 % га якунланганда Фитоловин - 2,0 л/га
            ва Фармайод 0,5 л/га, мевалар мош катталикда ҳар 7 кун оралиғида 2 маррта Пилартеп
            0,8 кг/га, сўнгра 7 кундан кейин ва 10 кундан сўнг Пиларзокс - 0,8 кг/га қўллаш энг
            яхши самара беради.


                     Ун шудринг касаллиги.
                     Касаллик  белгилари:  Новдаларнинг  ўсиши  сустлашиб  деформацияланади,
            барглар  бужмаяди  ва  уларнинг  юзаси  оқ  тусли  унсимон  модда  билан  (замбуруғ  ва
            мицелиялар) қопланган ҳолат кўринишига келади.






















                       62-расм.. Шафтоли баргларини ун-шудринг касаллиги замбуруғларини зарарлаши.

                     Ривожланиши:  Ун  шудринг  касаллиги  podosphaera  leucutricha  номли
            замбуруғлар  ёрдамида  дарахт  барглари  ва  меваларни  заралайди.  Касаллик  баҳордан
            бошлаб  тарқала  бошлайди.  Замбуруғлар  ўсиб  секин  аста  ёш  новдаларнинг  ичига,
            барглар пластиналари орасига кириб бориб уларнинг суви билан  озиқлана бошлаши
            натижасида  новдаларнинг  ўсишини  сустлаштириб,  баргларни  бужмайтиради.  Ушбу
            барг  ва  шохлар  юзасидаги  унсимон  оқ  рангли  модда  замбуруғ  ва  мицелиялар
            занжиридан  иборат  бўлиб,  ун  шудринг  ҳаво  намлиги  60-85%  ҳамда  16-28⁰  С
            даражадаги мўтадил ҳаво ҳарорати, ҳаддан ташқари ўсимликларнинг юқори зичлиги,
            ҳамда  тупроқ  таркибида  азотли  ўғитларни  меъёридан  кўплиги  касалликнинг  яхши
            ривожланишини таъминлайди, қишда эса ҳаво ҳарорати -27⁰С даражагача пасайганда

            бир  неча  соат  ичида  касаллик  замбуруғлари  нобуд  бўлади.  Касаллик  замбуруғлари
            гулкуртакларининг ички қисми ва новда пўстлоқ қисмларида қишлайди.






                                                           113
   117   118   119   120   121   122   123   124   125   126   127