Page 119 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 119
таъсиридан шафтоли ҳамда олхўри мевалари камроқ зарарланадиган бўлса,
аксинча ўрик, гилос, олча мевалари кучли зарар кўради. Мева юзасидан
ташқаридаги жойларда эса, яъни дарахтнинг барча тана қисмалари юзасида ҳам
ушбу касаллик зарари яққол сезилади.
Ривожланиши: Тешикчали доғланиш касаллигини дарахт танасидаги
тўқималар орасидаги паразит замбуруғ clasterosporium carpophilim қўзғатади. Ҳаво
ҳарорати +4 ⁰С ва етарли намлик миқдори бўлганда замбуруғ ривожланишни
бошлайди. Касалликни ривожланиши учун ҳаво намлиги 70% ва 19-26 ⁰С да энг
қулай шароит бўлганлиги сабабли касаллик 2-4 кунда инкубацион даврни тугатади
ва 5-7 кунда янги конидиялар дарахтни зарарлашни бошлайди. Ушбу касалликни
ривожланиши учун оптимал ҳарорат 26 ⁰С бўлиб, ҳаво ҳарорати +37 ⁰С дан ошганда
48 соат ичида споралар ҳалок бўлади ва ҳаво ҳарорати 0-3 ⁰С га тушганда яна
уйқуга кетади. Замбуруғ дарахт шохлари ёриқларида ривожланади ва баргларга
шамол, ёмғир ва ҳашоротлар ёрдамида тарқалади. Йил давомида замбуруғ бир неча
авлод беради. Ҳаттоки кузги тиним ва қишда кисқа муддатли кун исиган вақтларда
ҳам қасаллик замбуруғлари спораларини тарқатишга ҳаракат қилади. Тешикчалик
доғланишни данакли мевали дарахтларда Cercospora cerasella ва Phyllosticta
prunicola замбуруғлари ёки бактериалар ҳам келтириб чиқариши мумкин, шунинг
учун тешикчали доғланиш сабаби ҳам турли ҳолларда турлича бўлиши мумкин.
Тешикчали доғланиш касаллиги замбуруғлари мицелий, конидия ва
хламидоспоралари дарахтнинг касалланган куртакларида, новда ва ёриқларда,
елим тагида ва қисман баргларда қишлаб чиқади.
Зарари: Тешикчали доғланиш дарахт меваларини нафақат яроқсиз ҳолга
балки, дарахтни совуққа чидамсиз қилиб келгуси йил ҳосилини ҳам камайтиради.
Зарарланган куртаклар соғлом кўриниишга эга бўлса ҳам келгуси йили баҳорда
очилмаслиги, очилса ҳам гуллар ёки ғўралар зарарланган бўлиши кузатилади. Вақт
ўтиши билан эса зарарланган новда ва шохлар ёки дарахтнинг ўзи ҳам қуриб
қолади.
Тарқалиши: Касаллик шамол, қуш ва ҳайвонлар, ҳашоротлар, ишлов бериш
асбоб ускуналари ва бошқа йўллар билан тарқалади.
Профилактик чоралар: Кузда барглар тўкилгандан сўнг ва баҳорда
куртаклар бўртишидан аввал, ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 тонна сувга 3 кг,
куртаклар бўртгандан кейин, ЯРА Вита Рексолин Cu15 1 кг/га, ғунчалаш вақтида
Пилартеп 2,5кг/га, гуллашдан аввал Хорус - 0,3 кг/га, Гуллаш 80 % га якунланганда
Пилартеп - 0,8 л/га, мевалар мош катталикда ва 10 кундан сўнг Пилартеп - 0,8 л/га
қўллаш энг яхши самара беради.
110