Page 123 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 123
а) расм. Ўрикнинг зарарланиши б) Шафтолининг зарарланиши
в) Олманинг зарарланиши д) Нокнинг зарарланиши
63-расм. Турли мевали дарахт баргларидаги ун шудринг касаллигини ташқи кўриниши
Таъсирчан мевали дарахтлар: Ушбу касаллик шафтоли, ўрик, гилос, олча
ва олхўри, олма, нок каби мевали дарахтларда кенг тарқалган.
Зарари: Дарахтнинг новдалари, барглари, гул ҳамда меваларини
зарарлайди ҳамда дарахт танасини деформацияланган кўринишга келиши ва оҳир
оқибатда дарахт шохларини буткул қуритиши энг асосий зарарларидандир.
Тарқалиши: Касаллик шамол, қуш ва ҳайвонлар, ҳашоротлар, ишлов бериш
асбоб ускуналари ва бошқа йўллар билан тарқалади.
Профилактик чоралар: Кузда барглар тўкилгандан сўнг ва баҳорда
куртаклар бўртишидан аввал - 3%ли Бордо суюқлиги, куртаклар бўртгандан кейин
- ЯРА Вита Рексолин Cu15 1,2 кг/га, гуллашдан аввал Пилартеп - 0,8 кг/га, Гуллаш 80
% га якунланганда ва 7 кундан кейин Пилартеп - 0,8 л/га, мевалар мош катталикда
Топаз - 0,6 л/га ёки Пилартеп 0,8 л/га қўллаш энг яхши самара беради.
114