Page 128 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 128

Вертицеллез қуриш касаллиги.
                     Касаллик белгилари: Вертицеллез қуриш касаллигини Hyphomycetes грухига
            мансуб бўлган тупроқда яшовчи Verticillium dahliae Kleb. ва V. alboatrum Reinike et Berth
            замбуруғлари  қўзгатади.  Вертицеллёз  касаллиги  билан  ҳар  қандай  ёшдаги  мевали
            дарахт  зарарланиши  мумкин.  Лекин,  бу  кассалик  асосан  3  ёшдан  10  ёшгача  бўлган
            дарахтларда  кўпроқ  кузатилади.  Дарахтнинг  скелет  қисми  ва  мевали  шохлардаги
            барглар  сарғайиб  тўкилиши  билан  бошланади.  Ёш  новдаларда  эса  новданинг  юқори
            қисмидаги  барглардан  ташқари  бошқа  барглар  сарғайиб  тўкилиши  ҳам  кузатилади.
            Дарахтнинг  зарарланган  шохлари  кўндаланг  кесимини  кесиб  кўрилганда,  айланалар
            бўйича  ёғочининг  қорайиши  эса,  яна  бир  аломатлардан  бири  ҳисобланади.  Бунда
            дарахт  пўстлоғи  цитоспороз  қуришга  нисбатан  соғлом  ҳолда  қолади.  Бундай  шохни
            кўндаланг  кесимида  қорамтир  доира  кўришимиз  мумкин  (68.б-расм.).  Вертицеллез
            замбуруғлари  олўри  дарахтини  зарарлаганда,  дарахт  шохларидаги  барглар  тагидан
            бошлаб шохнинг юқорисига қараб ҳаракатлана бошлайди, бунда шохлардаги барглар
            барг  ўртасидаги  асосий  томирга  қараб  букилади,  барг  четлари  қурий  бошлаб  ён
            томирлар  атрофи  кўк  тусни  йўқотган  ҳолда  баргларни  ёзнинг  ўзида,  яъни  июль  ва
            август  ойларида  тўкилиб  кетишига  олиб  келади.  Баргларни  қуриб  тўкилиши  дарахт

            танаси  бўйича  нотекис  жойлашиб,  дарахт  шохларининг  учларидагина  яшил  барглар
            қолади.  Ўрик  дарахтида  вертицеллез  қуриш  асоратлари  бир  оз  эртароқ  июнь-июль
            ойларидан  намоён  бўла  бошлайди.  Айрим  ҳолларда  ўрик  бир  оз  касалликдан  ҳоли
            бўлгандай  кўринади,  лекин  бу  вақтинчалик  ҳол.  Гилос  дарахтида,  айниқса  ёш
            дарахтларда  вертицеллёз  қуриш  касаллиги  шохлардаги  баргларни  рангини
            ўзгартирган  ҳолда  буралиб  тўкиши  (68.а-расм.)  билан  бошланади.  Айрим  ҳолларда
            сўлиб қолган барглар қишгача ҳам тўкилмасдан қолиши мумкин.

























            68.а.-расм.  Вертицеллёз касаллигини барглардаги    68.б.-расм.    Вертицеллёз  дарахтнинг  ёғоч
            кўриниши.                                           қисмидаги кўриниши.

                     Таъсирчан мевали дарахтлар: Олхўри, ўрик, гилос, олча, бодом, узум.
                     Ривожланиши:  Замбуруғлар  рангсиз,  кўп  йиллик,  микросклероция  ва
            конидиал  споралар  3-5  тагача  рангсиз  шохчалардан  иборат  ҳолда  ривожланади.
            Конидиялар  катталиги  2,1—12,3x1,4—4,2  мкм  катталикда  шарсимон,  чузиқроқ  ёки
            эллиптик кўринишда бўлиши мумкин. Микросклерециялар катталиги 38,5—81,2x21—


                                                           119
   123   124   125   126   127   128   129   130   131   132   133