Page 130 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 130
Цитоспороз қуриш касаллиги.
Касаллик белгилари: Гулғунча ва гуллар рангсизланиб дарахт танасида
осилганча қурийди, куртаклар очилиши секинлашади, очилиб улгурган барглар
майдалашиб бироз рангсизланади. Цитоспороз касаллигида дарахтнинг яхлит катта
шохлари қуриши кузатилса Монилёз касаллигидаги ёш новдаларни қуриши
кузатилади. Зарарланган катта шохлар пўстлоғи тагидан қора тусли пикнидлар ҳам
бўртиб туриши яна бир касаллик аъломатларидан бири ҳисобланади. Май ойидан
бошлаб барглар яшил тусни йўқотмаган ҳолда сўлишни бошлайди. Ёш дарахтларда
зарарланган жойларидаги пўстлоқ қорайиб яралар ҳосил бўлиб, кўплаб шира чиқиши
кузатилади.
Таъсирчан мевали дарахтлар: ўрик, шафтоли, олча, гилос, олхўри, бодом ва
бошқа дарахтлар.
Ривожланиши: Цитоспороз касаллиги асосан данакли меваларни баҳор ва ёзда
дарахт куртаклари бўртиши ва гуллаш вақтида намоён бўлади, лекин қишнинг исиб
кетган кунларида ҳам ривожланиши мумкин. Ушбу касалликни икки формадаги
Cytospora rubescens ва Cytospora cincta Sacc замбуруруқлар қўзғатиб, конидиаль
босқичда ривожланади. Касалликнинг пикнидлари нам ҳавода тўқ-сариқ тусдаги ип
кўринишдаги споралари ёмғир, шамол ва ҳашоротлар ёрдамида дарахт танасининг
зарарланган ва кучсизланган қисмлари орқали кириб боради. Замбуруғнинг
мицелиялари дарахтнинг пўстлоқ тагида ривожланиши натижасида дарахтдан шира
чиқади (69.а-расм) ва дарахт танаси ва шохи ёки танасини қуритади (69.б-расм).
69.а.-расм. Цитоспороз касаллиги билан ўртача 69.б.-расм. Цитоспороз касалиги таъсирида қуриган
зарарланган
Зарари: Дарахт гулғунча ва гуллари, барглари дарахтнинг устида осилганча
қуриб, дарахт шохлари ҳам ҳатто дарахтнинг тўлиқ танаси ҳам кучли зарарланганда
бир неча йил давомида бутунлай нобуд бўлади.
Тарқалиши: Касаллик ҳашоротлар, ҳайвонлар, дарахт танасида осилиб қолган
барг, мумланган мевалар, ерга тўкилган баргларда қишлаб қолган замбуруғ
қолдиқларидан тарқалади.
121