Page 131 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 131
Профилактик чоралар: Касалланган шохларни кузда кесиш, теримдан сўнг
1%ли Бордо суюқлиги, барглар 60% тўкилганда 6% КАС суспензияси билан ишлов
бериш, барглар тўкилгандан сўнг ва баҳорда куртаклар бўртишидан аввал - 3%ли
Бордо суюқлиги, куртаклар бўртгандан кейин - ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 2 кг/га
ёки Курзат - 3-4 кг/га, ғунчалаш вақтида Пенкозеб 3 кг/га, Алиет 1 л/га Фитоловин 2,0
л/га ва Фармайод 0,5 л/га, гуллашдан аввал Хорус - 0,3 кг/га, Гуллаш 80% га
якунланганда Скор - 0,2 л/га, мевалар мош катталикда Ридомил Голд - 2,5 кг/га ва 10
кундан сўнг Ридомил Голдни яна қайта такрорлаб қўллаш ёки калий перманганатнинг
0,5% эритмасини илдиз тагига қуйиш энг яхши самара беради.
Илдиз раки касаллиги.
Касаллик белгилари: Илдиз раки касаллиги мевали дарахт ва узум илдизини
турли кўринишдаги ўсимталар ҳосил қилиш билан зарарлайди. Ёш ўсимталар оқиш-
кулранг тусга эга бўлиб, бошланғич босқичда ўсимталар юмшоқ кўринишга эга бўлади
(70-расм). Вақт ўтиши билан бу юмшоқ нохотдак катталикдаги ўсимталар 10-12 см
катталикгача катталашиб танаси қаттиқлашиб боради. Касаллик билан зарарланган
дарахтлар бошланишида кучли ўсади ва кейинчалик унинг ўсишини сустлашиши
оқибатида нобуд бўлади.
70-расм. Илдиз раки.
Таъсирчан мевали дарахтлар: ўрик, шафтоли, олча, гилос, олхўри ва
бошқалар.
Ривожланиши: Бу касаллик, - Bactrium tumefaciens номли тупроқда яшовчи
бактерияларни, механик зарарланган илдиз тўқималари ичига кириш орқали
тарқалади. Ҳаво ва тупроқ ҳарорати юқори бўлганда 1-2 ой ичида инкубацион вақтини
тугатиб зарарлашни бошлайди. Бактериялар ажратган токсинлар зарарланган дарахт
хужайраларини хажмини ўзгартирмаган ҳолда бўлинишни тезлаштиради ҳамда
ўсимталар ҳосил қила бошлайди. Илдиз раки ўсимталари фақат жорий йил давомида
ривожланиб бориши ва бошқа микрооранизмлар томонидан ҳалок қилиниши мумкин.
122