Page 113 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 113
Шакл бериш ва дарахтларни симбағазларга тўғри боғланишини таъминлаш
зарур.
Механик зарарланиш.
Белгилари: Дарахтнинг пўстлоқ ёки скелет қисми шикастланган (дарахт
шохлари синган, шохлардаги кесимлар текис эмас 55-расм, илдизлар очилиб қолиши
натижасида илдиз қисми ёки дарахт пўстлоғи шикастланган, айрим ҳолларда эса
ҳашоротлар дарахт танасини шикастланиб синган 55-расм) кўринишда учрайди.
Таъсирчан мевали дарахтлар: Барча мевали дарахтлар.
Сабаби: Мевали дарахтларга турли хил ташқи таъсирлар, - тупроқ усти ва остида
̈
̈
яшовчи жонзотлар таъсири, кучли шамол, ду л уриши еки қор еғиб музлаши, техника
воситалари томонидан дарахт тана қисмининг зарарланишидан булиши мумкин.
55-расм.. Кесим юзасини замбуруғлар қоплаб зарарлаши.
Зарари: Ҳосилдорликни камайиши. Дарахт тана қисмининг ҳар қандай
жойидан зарарланиши турли хил касалликлар ва зараркунандаларни ривожланиши
учун йўл очиб беради. Бундай яралар орқали қора рак, бактериал куйиш, цитоспороз,
гаммоз ва бошқа турли касалликларни юқиши учун қулай муҳит бўлиб ҳисобланади.
Тарқалиш эҳтимоли: Юқумли эмас.
Профилактик чоралар: Дарахт танасининг шилинган жойига 1% мис
купороси билан ишлов бериш ва оқ рангдаги бўёқ билан оқлаш, кучли зарарда эса оқ
мато билан ярани ўраш ёки қорамол ўт пуфагидаги зардоб билан бўяш тавсия
қилинади.
5.3.Мевали боғ ва токзорларда учрайдиган асосий касалликлар.
Мевали дарахт ва токзорларни ҳамиша турли мавсумларда турли касалликлар
қадимдан зарарлаб келади. Ушбу касалликлар юқорида айтиб ўтганимиздек об - ҳаво
шароитига боғлиқ равишда ривожланади ва дарахтнинг чидамлилик даражасига кўра
турлича зарар етказади. Касаллик нафақат жорий йили ҳосилига, балки келгуси йил
104