Page 107 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 107
5.2. Иқлим ва турли механик таъсирлар остида юзага келадиган зарарланишлар
Термик зарарланиш
Белгилари: Яхши пишиб етилмаган новдалар учи, яъни яхши пишмаган қисми совуқ
таъсирида қораяди ҳамда натижада куртак ва новдалар нобуд бўлади (50-в расм).
Дарахт шохининг ранги сариқ ёки жигарранг тусга кирган ҳолда пўстлоқ ёрилади (50-а
расм). Зарарланган тўқималардан модда алмашинуви бузилиши ҳамда механик таъсир
оқибатида суюқлик ажралиб чиқади (50-б расм). Бирданига совуқ тушган вақтда
дарахтнинг пўстлоқ қисми ички ёғоч қисмига нисбатан кучлироқ сиқилиши
натижасида дарахтнинг пўстлоғи ёрилади ҳамда ундан сўнг, бирданига кун исиб
кетганда, дарахт пўстлоғи дарахт танасидан ажралиб, улар ўртасида бўшлиқ ҳосил
қилади (50-а расм).
50-а расм. Шохларни совуқ натижасида ёрилиши. 50-б расм. Механик таъсир натижасида шира чиқиши.
50-в расм. Пишмай қолган куртакларни совуқдан зарарланиши оқибатида шира чиқариши
Таъсирчан мевали дарахтлар: Нисбатан ёш боғлар ҳамда кечки навлар кўпроқ
зарарланади.
Сабаби: Ҳар қандай мевали дарахт тиним даврида маълум даражада совуқ
миқдорини олиши керак бўлади. Ушбу меъёрдан совуқ миқдори ошган ҳолларда
термик зарарланиш ҳолатлари учрайди. Термик зарарланиш, асосан, жорий йилда
мевали дарахтларга нотўғри қаралганлигидан, яъни жорий йилда мевали дарахтларни
суғориш ва озиқлантиришдаги хатоликлар, шакл беришдаги хатоликлар, ер ости
сувларини юзага кўтарилиши, мевали дарахтни қишга тайёрланишини
98