Page 102 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 102

озиқа моддалар билан меъёрга риоя қилган ҳолда озиқлантириб бориш ҳам касаллик

            ва  ҳашоротларни  зарарини  бир  оз  сусайтиришини  эсдан  чиқармаслик  лозим.  Аммо
            озиқа  турига  қараб  озиқлантириш  яъни  зарур  бўлган  фенологик  давр  ва  меъёрини

            билмасдан  берилган  озиқа  моддалар  ҳам  мева  сифатини  бузиши,  дарахтни

            шикастлаши ҳаттоки қуритиб қўйиши ҳам мумкинлигини унитмаслигимиз муҳимдир.
            Шунинг  учун  ҳам  боғни  озиқлантиришдан  аввал  тупроқ  ва  сув  таҳлилини

            ўтказишимиз ва айнан етишмаётган озиқа турларини меъёр бўйича беришни ташкил

            этиш муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.

                     Боғга шакл бериш вақти ва шакл бериш тури ҳамда мақсадига кўра бир неча

            усулда  ва  фенологик  вақтларда  амалга  оширилади,  яъни  дарахтларни  ўстириш  ёки

            мевага ётқизиш учун қаратилган кесиш, мева миқдорини чегаралаш тадбирлари ҳам
            дарахтнинг  касалликларга  чидамлилигини  оширишга  қаратилган  тадбирлардан

            ҳисобланади.  Кесишда  ишлатиладиган  асбоб  ва  ускуналар  доимий  равишда  иш

            жараёни  тугатилгандан  сўнг  1%  мис  купоросли  қоришмада  дизенфекция  қилиб
            борилиши керак.


                     Боғ майдонини ортиқча суғориш ёки сурункали ёғингарчиликлар натижасида

            турли  хил  касалликларни  ривожланишига  сабаб  бўлиши  мумкин.  Суғоришда  ҳам
            авваламбор       дарахт    қанча     миқдорда      сувни     буғлантириб      юбораётганлиги

            (эвотранспиратция даражаси), қанча миқдордаги сув ер  остига ўтиб кетаётганлигига

            қараб тензиометрлар ёрдамида суғоришни ташкил қилиниши ҳам касалликликларни
            ривожланишини  олдини  олишда  муҳимдир.  Бундан  ташқари  томчилатиб  суғориш

            тизими  орқали  ҳам  кимёвий  ишловларни  ўтказишда  фойдаланиш  мумкин,  бунда

            системали препаратлардан фойдаланилади.


                   5.1. Касаллик ва ҳашоротларга қарши курашда замонавий инновацион
                                                воситаларни қўллаш.


                     Ҳозирги  кунда  касаллик  ва  ҳашоротларни  мониторинг  қилишни  замонавий

            усулларидан  бири  бу  метео  маълумотлар  ва  феромон  туткичлардан  олинган
            маълумотларни  таҳлили  асосида  кураш  усули  тобора  кенг  ёйилиб  бормоқда.

            Жумладан,  замонавий  об  -  ҳаво  станциялари  юқори  ҳосил  олишнинг  кучли

            воситасидир,  яъни  маълум  бир  жойдаги  аниқ  об  -  ҳаво  маълумотига  эга  бўлиш,
            қўшимча  дастурлардан  фойдаланиб  агрономия  хизматини  сезиларли  даражада

            осонлаштириши  мумкин.  Ҳозирги  кунда  қишлоқ  хўжалиги  ривожланган  барча



                                                           93
   97   98   99   100   101   102   103   104   105   106   107