Page 101 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 101
V. Боғдорчиликда учрайдиган айрим касалик ва зараркунандалар ва уларга
қарши кураш бўйича айрим тавсиялар.
Мевали боғларда касалликлар пайдо бўлиши учун, ушбу касаллик учун маълум
бир шарт-шароит юзага келиши керак бўлади. Катталиги 0,1 мм.дан кичик бўлган
кассаллик қўзғатувчилар ёки вирусларни етказаётган зарарини инсон кўзи илғамайди,
шунинг учун ҳам касаллик ривожланиб ўз асоратларини кўрсата бошлаганда биз
дарахтни кассалликка чалинганини кўрамиз. Касалликларни ривожланиш
эҳтимоллигини пасайтириш мақсадида боғларни касаллик ва ҳашоротлардан ҳимоя
қилишда замонавий фан техника ютуқларидан фойдаланиш зарур. Замонавий боғбон
қўлида ҳозирги кунда кассаллик ва ҳашоротларни мониторингини олиб бориш учун
метеостанциялардан олинган маълумотларга асосан касаллик ва ҳашоротларни
тарқалиш эхтимоллигининг математик моделлари, ферромон тутқич кўрсаткичларига
асосан ҳашоротларнинг кўпайиш мониторингини олиб бориш, микроскоп ёрдамида
касаллик замбуруғларининг ривожланишини ва кўз илғамайдиган майда ҳашоротлар
ҳамда уларни тухумларини кўриш, РН метр ёрдамида тупроқнинг ишқорийлик
даражасини ўлчаш, ИСИ метр ёрдамида тупроқдаги тузларнинг умумий миқдорини
ўлчаш, пинетрометр ёрдамидда меваларнинг терими кунини аниқлаш, тензиометр
ёрдамида тупроқ намлигини ўлчаш, рефрактометр ёрдамида мевалар таркибидаги
қуруқ моддалар миқдорини аниқлаш учун асбоблар бўлиши талаб этилмоқда. Акс
ҳолда, кассаллик ўз таъсирини ўтказиб, ҳосил миқдори ва сифатини пасайтиради ва
ҳаттоки дарахтларни нобуд қилиши ёки терим вақтини нотўғри танланиши оқибатида
меваларни сақлашда хатоликка йўл қўйилиши табиий ҳолдир. Бундан ташқари
ҳозирги кунда боғбон касаллик ёки зараркунанданинг ривожланиш босқичлари
(фенологияси) тўғрисидаги маълумотларни билиши, уларга қарши самарали
курашишда жуда ҳам муҳим роль уйнайди. Ҳар бир кассаллик маълум ҳароратда,
маълум бир намлик ва қуёш интенсивлиги таъсирида ривожланади, айрим ҳолларда
кассалликларни ривожланиши учун етарли шарт - шароит яратилмаган бўлса,
касаллик вақтинчалик депрессия ҳолатида ёки касаллик бироз ривожланишдан
тўхташ ҳолатига ўтиши мумкин. Бундан ташқари турли хил навларга турли
касалликларнинг таъсири ҳам турличадир, яъни айрим навлар кучли зарарланса,
айримлари эса бу кассаллик билан умуман зарарланмаслиги ҳам мумкин. Айнан
шуларни билган ҳолда мевали дарахтларда учрайдиган касалликларга қарши аввалдан
профилактик ҳимоя қилиш энг тўғри тадбирлардан ҳисобланади. Яна бир
профилактик тадбирлардан бири бу мевали дарахтларни ўз вақтида керакли бўлган
92