Page 103 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 103

мамлакатларда  аниқ  қишлоқ  хўжалигини  юритишда  об  -  ҳаво  станцияларидан  кенг

            фойдаланиш зарурлиги фермер ва агрономлар томонидан ўз тасдиғини топган.


                     Агро  метеостанцияларни  иқтисодий  самарадорлиги  бўйича  Жахон  банки
            томонидан ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, ускунага қилинган инвестиция

            келгусида  жуда  катта  фойда  олиб  келиши  Жанубий  Кавказ  (Арманистон,  Грузия,

            Озарбайжон),  жануби  шарқий  европа  (Албания,  Сербия),  Белорусия,  Козоғистон,
            Қирғизистон  ва  Украина  мамлакатлари  мисолида  ўз  исботини  топди.  Ҳозирги  кунда

            агрометеостанциялар  42000  донадан  ошиқ  ўрнатилган  бўлиб,  уларни  жойлашиши

            қуйидаги 46-расмда кўришимиз мумкин.

                                                                            Бугунги  кунда,  агробизнесни

                                                                       янги  босқичга  олиб  чиқадиган
                                                                       кўплаб янгиликлардан бири бу об
                                                                       -  ҳаво  станцияси  бўлиб,  унинг
                                                                       ёрдамида               чегараланган
                                                                       ҳудуддаги            микроиқлимни
                                                                       кузатиб бориш мумкин. Об - ҳаво

                                                                       станциялари  ёрдамида  қишлоқ
                                                                       хўжалигида       ишларни       тўғри
                                                                       режалаштириш         ва   экинларда

                                                                       касалликни  ривожланишини  ўз

                 46-расмда ер шари ҳаритасида T-WARNER русумли         вақтида       олдини        олиниши
                 метеорологик станцияларни ўрнатилган жойлари          туфайли        ҳосилнинг       нобуд
                                                                       бўлишини               камайтириш,
            шунингдек ўсимликларнинг ривожланиш босқичларини кузатиб бориш мумкин.


            Метеостанциялар ёрдамида қуйидаги ишларларни олиб бориш мумкин:
            Об - ҳавони мониторинг қилиш
            Об - ҳаво прогнозини олиш
            Агротехник  тадбирларни  ўтказиш  учун  қулай  вақт  оралиғини  танлаш  (ер  ҳайдаш
            ишлари, суғориш, кимёвий ишловлар бериш, ўғитлаш, ўримни ташкил қилиш, ҳосилни
            йиғиш, шакл бериш, совуқдан ҳимоя қилиш каби)

            Касаллик  ва  ҳашоротларни  тарқалиш  эҳтимоллик  даражасини  дастурий  таъминот
            орқали мониторинг қилиш
            Қурғоқчилик, ёғингарчилик ва совуқ об - ҳаво шароитлари келиши ҳақидаги хабар
            Тупроқ намлиги хақидаги маълумотлар

            Суғориш тизимини бошқариш
            Видео назорт олиб бориш





                                                           94
   98   99   100   101   102   103   104   105   106   107   108