Page 138 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 138
Зарари: Ушбу касаллик асосан ёнғоқ гуллаш даврида жуда кучли
ривожланиши ва дарахт гулларини 90% гача зарарлаши мумкин. Натижада ёнғоқ
мевалари муддатидан аввал тўкилади, усти сепкилли доғларга қопланади, пуч бўлиши,
мағизи тахир ҳамда чириши билан якунланади. Меваларни тўлиқ исътемолга яроқсиз
ҳолга ва ҳосилдорликни тушиб кетишига олиб келиши ҳамда келаси йилларда ҳам
ушбу касаликни тарқалиши юз беради.
Тарқалиши: Касаллик асосан зарарланиб тўкилган мева қолдиқлари, дарахт
танасидаги ёриқлар, куртак тангачалари оралиғида қишлаб қолиб, этра баҳорда
шамол, ҳашоротлар, ҳайвон ва бошқалар таъсирида тарқалади.
Профилактик чоралар: Ерга тўкилган ёки дарахт танасида осилиб қолган
мева ва баргларни ер остига кўмиш, кузда ҳосил теримидан сўнг ЯРА Вита Рексолин
Cu15 дан 1 кг/га, барглар 50-60 % тўкилганда 2% Бордо суюқлиги, эрта баҳорда
куртаклар бўртмасдан аввал 2% Бордо суюқлиги ва куртаклар бўрта бошлаганда ЯРА
Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га, ғунчалаш даврида Стрекар 2,0 л/га меъёрда ҳар 10
кунда 2 маротаба билан ишлов бериш яхши натижа беради.
Бактериал куйиш касаллиги.
Касаллик белгилари: Ушбу касаллик билан касалланган дарахтларда, эрта
баҳорда дарахтдан куртаклар чиқмасдан аввал танасидан оқ тусли суюқлик ажралиши,
сўнг гуллаш давридан гуллар ва янги униб чиққан куртаклар пастга қараб сўлиб
қуриши, барглар пайдо бўлгандан сўнг, барг, мева ва дарахтнинг турли ерларидан оқ
сариқ тусдаги суюқлик ажралиши билан намоён бўла бошлайди.
78-расм. Нок, олма ва бехи дарахтларида бактериал куйиш касаллиги кўринишлари
129