Page 153 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 153
меъёрларда ишлов бериш ёки ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га меъёрларда ишлов
бериш керак, 2-3 барг кўринганда Ридомил Голд - 2,5 кг/га билан ва 2 мартта Тиотрак 3
л/га меъёрларда ишлов бериш, Пилартеп фунгициди билан 0,8 кг/га меъёрида ҳар 7
кунда 2 мартта ишлов бериш, гуллаш 70% тугаган вақтда Свитч 0,8 кг/га, сўнг 10 кун
оралиғида 2 мартта Пилартеп 0,8 л/га меъёрларда ишлов бериш яхши самара беради.
Бундан ташқари Хорус фунгицидини 0,3 кг/га, Скор фунгицидини 0,3 л/га, Свитч
фунгицидини 0,8 кг/га, строби фунгицидини 0,2 кг/га меъёрларида ҳам ишлатиш яхши
натижа беради. Тупроқ орқали ток куртак ёйғунча ер остига 2-3% ли эритма шаклида
темир купоросини 53% ли қилиб 30-40 кг/га кўмиб чиқиш керак. Албатта токни
оптимал қуёш тегиши ва тўғри шакл бериш орқали ҳам касалликка қарши ишловларни
самардорлигини ҳамда ток қаторларини зах босишига, яъни намликни ошиб кетишига
йўл қўйманг.
Узумни қора чириш касалликлари.
Таърифи: Узумни қора чириш (Phyllosticta ampelicida) касаллиги намлик ва
салқин шароитда яхши ривожланади. Барг юзасида атрофи тўқ кулранг, думалоқ шакл
ва доира ичида оч кулранг ёки қаймоқ рангли 2–10 мм диаметрли доғлар кўринишида
намоён бўлади. Айрим вақтда, ушбу касаллик оидиум касаллигидаги каби марказида
қора нуқталар кўринишидаги доғланишларга ўхшаш доғлар ҳам кўринишида намоён
бўлиши мумкин. Кассаллик бошланғич ривожланиш босқичида узум меваси юзасида оч
нимранг тусли доғлар ҳосил қилади. Бунда оидиумдан фарқли равишда мевалар
юзасидаги замбуруғлар зич жойлашади. Жуда кучли зарарланиш юз берган ҳолда ҳам
мевалар ёрилмайди.
90-расм. Қора чириш касаллигининг меваси, барги ва шохларидаги кўриниши
Таъсирчан мевали дарахтлар: Узум
Ривожланиши: Ушбу касаллик ўсимлик қолдиқларида перитеция ёки
пикнидлар шаклида қишлаб қолади ва баҳорда кунлар илиши билан ток ва унинг
мевасини зарарлашни бошлайди. Бирламчи зарарни перитециялардан учиб чиққан
аскоспоралар орқали тарқатса, иккиламчи зарарни пикнидлардан учиб чиққан
144