Page 165 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 165
Профилактик чоралар: Йил давомида заруратга кўра кимёвий препаратлар
ёки турли агротехник тадбирлар билан 12-20 кун оралиғида профилактик чоралар
ўтказиш. Кеч кузда барглар 60 фоиз тўкилгандан сўнг 6% КАС билан, эрта баҳорда
куртаклар бўртмасдан аввал 5 ⁰ градусли ИСО билан ишлов бериш ёки тиним даврида
3⁰ градусли ва вегитация даврида Тиотрак 3 л/га меъёрларда ишлов бериш, дарахт
танасини оҳакли қоришма билан оқлаш, эрта баҳорда дарахт тагини бегона ўт
қолдиқларидан тозалаб чопиш, гуллагунга қадар ва гуллаш тугагандан сўнг
Пиларфлам 0,3 л/га ёки Пиларклотрин 0,5 л/га, мева нохот катталикдаги вақтда
Пиларафин 0,3 л/га ва Пиларфенд 0,4 л/га биргаликда ҳар 15 кун оралиғида 2 мартта
сепиш яхши натижа беради. Меваларни пишиш муддатига кўра уларга оҳирги ишлов
бериш муддатини белгиланг. Албатта меваларни териб олингандан сўнг ҳам дарахтни
бирор инсектоакарицид билан ҳимоя қилишни унутмаслик керак.
Йўл - йўл мева куяси (Anarsia linetella).
Таърифи: Капалак тунда хаёт кечирувчи бўлиб, унинг қанотлари ранги
кулранг ва қора тусга ўтиб боради, улар ёйилганда эса катталиги 11 - 14 мм эга бўлган
кичик капалак (101-расм)кўринишга эга.
101-расм. Йўл-йўл мева куяси капалаги.
Қуртларининг катталиги эса 8-12 мм гача бўлиб, танасининг ранги ёшлигида оч қизил
ёки тўқ жигарранг, калласи эса тўқ қора тусга (102-расм) эга бўлади.
156