Page 170 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 170

Қон бити (Eriosoma lanigerum).
                     Таърифи:  Ҳашорот узунлиги 1,8- 2,5мм гача бўлиб унинг усти оппоқ пухсимон
            модда билан қопланган бўлиб, уларнинг айримларида қанот мавжуд бўлса, айримлари
            қанотсиз  бўлади,  тухумлари  чўзинчоқ  овал  шаклда  бўлиб  ранглари  ялтироқ  қора
            бўлади  (106-расм).  Қўл  билан  қон  бити  устидан  ишқаланганда,  кафт  юзаси  қизғиш
            модда билан қопланиши сабабли қон бити номини олган.













































                                                    106-расм. Қон бити.

                     Ривожланиши:  Қон  бити  эрта  баҳорда  кунлар  исиши  билан  кузда  дарахт
            танасидаги  тирқишлар  ва  ер  остига  қўйиган  тухумлардан  янги  авлоди  тухумлардан
            очиб чиқиши орқали кўпайишни бошлайди. Қон битининг айримларининг қанотлари
            бўлса айримларида қанот йўқ, йил давомида 10-12 авлод беради, об-ҳавонинг кескин
            пасайииши ва кўтарилиши, кучли ёмғир ва қурғоқчилик унинг кўпайишига тўсқинлик
            қилса,  ҳавонинг  ўртача  намлиги  ва  мўтадил  ҳаво  ҳарорати  кўпайиши  учун  идеал
            шароит яратади.
                     Зарари:  Эрта баҳорда тухумдан очиб чиққан қон бити асосан олма дарахтларда

            кўпайишни бошлаб сўнгра олма, нок, олхўри, ўрик ва бошқа мевали дарахтларни ундан
            сўнг  зарарлашни  бошлайди,  барг,  шох  ва  мевалар  юзасини  қоплаб    мева  сифатини
            бузади,  дарахт  шохларини  ривожланишдан  тўхтатади,  деформациялайди  ҳамда
            дарахтни буткул қуришига сабабчи бўлиши ҳам мумкин.
                     Профилактик чоралар: Кеч кузда барглар 60 фоиз тўкилгандан сўнг 6% КАС
            билан, эрта баҳорда куртаклар бўртмасдан аввал 5 ⁰ градусли ИСО билан ишлов бериш

                                                           161
   165   166   167   168   169   170   171   172   173   174   175