Page 169 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 169

105-расм. Шираларни кўриниши.

                     Ривожланиши:  Шира  эрта  баҳорда  кунлар  исиши  билан  кузда  дарахт
            танасидаги тирқишлар ва ер остига қўйган тухумлардан янги авлоди очиб чиқиши ёки
            айрим турларининг тирик бола туғиши орқали кўпайишни бошлайди. Ширанинг 4000
            дан  ортиқ  тури  мавжуд  бўлиб,  ҳаттоки  битта  турга  мансуб  бўлганларида  ҳам
            айримларининг  қанотлари  бўлса  айримларида  қанот  йўқ,  айримлари  йил  оҳиригача
            яшаса  айримлари  қисқа  муддат  хаёт  кечиради,  об-ҳавонинг  кескин  пасайиши  ва
            кўтарилиши,  кучли  ёмғир  ва  қурғоқчилик  унинг  кўпайишига  тўсқинлик  қилса,
            ҳавонинг  ўртача  намлиги  ва  мўтадил  ҳаво  ҳарорати  кўпайиши  учун  идеал  шароит
            яратади.  Бир  дона  шира  эрта  баҳордан  бошлаб  йил  тугагунига  қадар  бир  неча
            миллионгача кўпайиши мумкин.
                     Зарари:    Эрта  баҳорда  тухумдан  очиб  чиққан  шира  турли  хил  мевали
            дарахтларни  эрта  зарарлашни  бошлайди,  барг  ва  шохлар  шира  таъсирида
            деформацияланади ҳамда мевалар юзасини зарарлаб сифатини бузади.
                     Профилактик чоралар: Кеч кузда барглар 60 фоиз тўкилгандан сўнг 6% КАС
            билан, эрта баҳорда куртаклар бўртмасдан аввал 5 ⁰ градусли ИСО билан ишлов бериш
            ёки тиним даврида 3% ли ва вегитация даврида 0,5 % Бордо суюқлиги билан ишлов
            бериш,  дарахт  танасини  оҳакли  қоришма  билан  оқлаш,  эрта  баҳорда  дарахт  тагини
            бегона  ўт  қолдиқларидан  тозалаб  чопиш,  чумолиларни  дарахтдан  узоқлаштириш
            мақсадида  турли  эхтиёт  чораларини  кўриш,  гуллагунга  қадар  ва  гуллаш  тугагандан
            сўнг - Пиларта 1,0 л/га, мева мош катталикда бўлганда Пиларклотрин 0,5 л/га ва нохот
            катталикдаги  вақтда  Пиларфин  0,3  л/га  ва  матч  1,0  л/га  биргаликда  кўшиб  сепиш,
            ёнғоқ  катталикда  Пиларафенд  0,4  кг/га  0,5  л/га  ва  матч  1,0  л/га  биргаликда  яхши
            натижа  беради.  Меваларни  пишиш  муддатига  кўра  уларга  оҳирги  ишлов  бериш
            муддатини белгиланг. Албатта меваларни териб олингандан сўнг ҳам дарахтни бирор

            инсектоакарицид билан ҳимоя қилишни унутмаслик керак.





                                                           160
   164   165   166   167   168   169   170   171   172   173   174