Page 167 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 167

ишлов  бериш  муддатини  белгиланг.  Албатта  меваларни  териб  олингандан  сўнг  ҳам
            дарахтни бирор инсектоакарицид билан ҳимоя қилишни унутмаслик керак.

                     Олчанинг шиллиқ арракаши (Caliroa cerasi).
                     Таърифи:  Капалак қанотлари худди ариларникидек шаффоф, улар ёйилганда
            эса катталиги 8 - 9 мм, оёқларининг ранги қора бўлган кичик ари кўринишга эга (103-
            расм).  Қуртларининг  катталиги  эса  9-11  см  гача  бўлиб,  танасининг  ранги  ёшлигида
            жигаранг қизил  бўлиб  кейинчалик ялтироқ қора  тусли шилимшиқ қурт  кўринишига
            эга бўлади.
                     Ривожланиши: Олчанинг шиллиқ арра йил давомида 2 та авлод беради. Эрта
            баҳорда  самарали  ҳароратлар  йиғиндисининг  170  -  190  ⁰С  бўлганда  қишлаб  қолган
            ғумбаклардан капалаклар учиб чиқади ва 3-10 суткадан сўнг ҳаво ҳароратига асосан 3-
            11  кун  давомида  тахминан  50-75  тагача  0,6  мм  катталикдаги  тухумларни  якка-якка
            мевалар  юзасига  ва  кисман  баргларни  тагига  қўйишни  бошлайди  ҳамда  ҳаво
            ҳароратига кўра тухумлар ичидан личинкалар 7-15 кунда очиб чиқа бошлаб улар ҳам
            ўз  навбатида  (личинкалар)  15-20  кун  озиқланиб  яна  ғумбакка  айланади.  Битта
            авлодни яшаши учун 35-42 кун зарур бўлади.

                     Зарари:  Эрта баҳорда тухумдан очиб чиққан личинкалар гилос, олча ва бошқа
            меваларни  эрта  зарарлашни  бошлайди,  мева  ичини  ва  барглар  юзасини  еб  қўйиши
            натижасида  барглар  тўр  пардага  ўҳшаб  қолиши  ва  меваларн  ичидан  чириши
            кузатилади.








































                                           103-расм. Олчанинг шиллиқ арракаши




                                                           158
   162   163   164   165   166   167   168   169   170   171   172