Page 172 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 172

Зарари:  Эрта баҳорда тухумдан очиб чиққан унсимон қурт дарахт шохлари ва
            баргларида кўпайшни бошлаб, барг, шох ва мевалар юзасини қоплаб  мева сифатини
            бузади, дарахт шохларини ривожланишдан тўхтатади, баргларни қуритиб, шунингдек,
            дарахтни  буткул  қуришига  сабабчи  бўлиши  ҳам  мумкин.  Унсимон  қуртнинг  турли
            турлари деярли барча дарахтларни зарарлайди.
                     Профилактик чоралар: Кеч кузда барглар 60 фоиз тўкилгандан сўнг 6% КАС
            билан, эрта баҳорда куртаклар бўртмасдан аввал 5 ⁰ градусли ИСО билан ишлов бериш
            ёки тиним даврида 3% ли ва вегитация даврида 0,5 % Бордо суюқлиги билан ишлов
            бериш,  тиним  даврида  дарахт  танасига  Авипрон  12  л/га,  дарахт  танасини  оҳакли
            қоришма билан оқлаш, эрта баҳорда дарахт тагини бегона ўт қолдиқларидан тозалаб
            чопиш, гуллагунга қадар - Пиларклотрин 0,5 л/га билан биргаликда Пилакинг 20% дан
            0,8 л/га, мева мош катталикда бўлганда дарахт илдизидан Пиларклотрин  0,8 л/га ва
            ёнғоқ  катталикда  Пиларфенд  0,4  л/га  ва  Пиларкинг  20%  гидан  0,6  л/га  биргаликда
            кўллаш яхши натижа беради. Меваларни пишиш муддатига кўра уларга оҳирги ишлов
            бериш муддатини белгиланг. Албатта меваларни териб олингандан сўнг ҳам дарахтни
            бирор инсектоакарицид билан ҳимоя қилишни унутмаслик керак.


                     Қалқондорлар (Diaspididae).
                     Таърифи:    Катталиги  0,5  ммдан  5  ммгача  устида  косаси  (қалқони)  мавжуд
            бўлган сўрувчи зараркунанда, шаклига кўра думалоқ ёки бир оз чўзиқ бўлиши мумкин,
            қалқонининг  ранги  асосан  жигарранг  тусда,  тухуми  ялтироқ  сариқ,  биринчи  ёшдаги
            личинкалари  косасиз  бўлиб,  жуда  ҳаракатчан,  қалқони  борлари  ҳаракатсиз  урғочи
            ҳашорот ва эркагининг қалқон ўрнига икки жуфт қаноти мавжуд бўлади (108-расм).





















                                                 108-расм. Қалқондорлар.

                     Ривожланиши:  Қалқондорлар  йил  давомида  об-ҳаво  шароитига  қараб  бир
            неча авлод бериши мумкин, кучли ёмғир ва қурғоқчилик унинг кўпайишига тўсқинлик
            қилса,  ҳавонинг  ўртача  намлиги  ва  мўтадил  об-ҳаво  шароити  унинг  кўпайиши  учун
            идеал шароит яратади. Тухумларни қалқони ёнида сақлайди, тухумдан 3-4 кундан сўнг

            биринчи ёшдаги дайди қалқондорлар очиб чиқади ва ўртача 10 кундан сўнг у иккинчи
            ёшдаги  қалқондорларга  айланиб,  тана  қисми  катталашган  ҳолда  унинг  танасида
            туклар  ва  икки  дона  мўйлаб  ўсиб  чиқади,  3  ёшда  эса  урғочи  қалқондорлар  устини
            қалқон қоплайди ва унинг оёқлари ва муйлови тўкилиб кетган ҳолда, махкам дарахт



                                                           163
   167   168   169   170   171   172   173   174   175   176   177