Page 173 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 173
танасига ёпишиб олиб дарахт тана қисмларидан ўсимлик суюқлигини исътемол қила
бошлайди. Бир авлодни яшаши учун тахминан 45-65 кун керак бўлади.
Зарари: Дарахт барг, шох ва мевалар юзасини қоплаб мева сифатини бузади,
дарахт шохларини ривожланишдан тўхтатади, барг ва шохларини қуритиб, келгусида
дарахтни буткул қуришига сабабчи бўлиши ҳам мумкин.
Профилактик чоралар: Кеч кузда барглар 60 фоиз тўкилгандан сўнг 6% КАС
билан, эрта баҳорда куртаклар бўртмасдан аввал 5 ⁰ градусли ИСО билан ишлов бериш
ёки тиним даврида 3% ли ва вегитация даврида 0,5 % Бордо суюқлиги билан ишлов
бериш, тиним даврида дарахт танасига Авипрон 18 л/га, дарахт танасини оҳакли
қоришма билан оқлаш, эрта баҳорда дарахт тагини бегона ўт қолдиқларидан тозалаб
чопиш, гуллагунга қадар – Пиларклотрин 0,8 л/га ва Пиларкинг 20% лигидан 0,6 л/га
биргаликда, мева мош катталикда бўлганда дарахт илдизидан Пиларклотрин 0,8 л/га
ва ёнғоқ катталикда Пиларфлам 0,3 л/га ва Пиларта 1,0 л/га биргаликда кўллаш яхши
натижа беради. Меваларни пишиш муддатига кўра уларга оҳирги ишлов бериш
муддатини белгиланг. Албатта меваларни териб олингандан сўнг ҳам дарахтни бирор
инсектоакарицид билан ҳимоя қилишни унутмаслик керак.
Ўргимчаккана (Tetranychinae).
Таърифи: Катталиги 2 ммгача бўлган чаққон ўрмалаб юрувчи майда
зараркунада. Тухумлари шарсимон, бинафша тусли бўлади. Личинкалар тухумдан бир
оз каттароқ бинафша ранг 6 оёқли майда сўрувчи ҳашоротдир. Нимфалар 8 оёқли
қизғиш-яшил рангга эга. Катта ёшдаги урғочи ҳашоротлар эркакларидан йирикроқ
бўлади (109-расм). Эркак ўргимчакканаларнинг икки ён биқинида қора тусдаги
доғлари мавжуд бўлади.
109-расм. Ўргимчаккана тухум ва етук ёшдаги ўргимчаккана.
164