Page 176 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 176

Зарарли хруш (Melolontha).
                     Таърифи:    Катталиги  32  ммгача  бўлган  жигарранг  тусли  қўнғизлар  (112  а  -
            расм). Қўнғиз оёқлари ранги қора тусда бўлиб улар арра юзасидаги кўринишга эга. Бош
            қисми  ён  бошга  бурилмайди,  лекин  пастга  ёки  бироз  юқорига  бурила  олади,
            қўнғизнинг  мўйлови  чала  елпиғич  сифатида  ёйилиши  мумкин.  Тухумларининг
            катталиги  2-3  мм.ли  бўлиб,  улар  оқ  рангда  бўлади.  Личинкаларда  3  жуфт  кичик
            оёқчалари, тана қисми семиз ва ичкарига буралган, танасини юза қисмида жигарранг
            тусдаги ҳоллари ва дум кисми асосий танага нисбатан силлиқ бўлган ҳолда жигарранг
            тусда,  калласи  оч  жигарранг  рангда,  катта  ёшдагилари  45-65  мм  узунликгача  ўсиб
            кейин ғуммакка айланади. (112 б -расм).





















                         а. .Зарарли хруш қўнғизи.                       б. Зарарли хруш личинкаси

                                                        112-расм.

                     Ривожланиши: Урғочи зарарли хруш 70 тагача тухумни 20-40 см чуқурликдаги
            тупроқ остига кўяди. Об-ҳаво шароитига  қараб 25-50 кун ичида  тухумлардан 3 жуфт
            оёқчаси  бўлган  личинкалар  тухумдан  очиб  чиқиб  турли  хил  майда  ўсимликларнинг
            (ўтларнинг) илдизлари ва чириндилар билан озиқлана бошлайди. Иккинчи йилидан у
            ёш дарахтларнинг илдизлари билан, 3 йили эса у катта дарахтларнинг илдизи билан
            ҳамда  4  йилда  у  ғумбакка  айланиб  тахминан  2  ойдан  сўнг  қўнғизга  айланади.
            Личинкалар 1-1,5 метр чуқурликда қишлаб эрта баҳорда яна юқорироққа чиқиб олиб
            илдизларга зарар етказади.
                     Зарари:    Дарахт  илдизини  еб  дарахтни  кучсизлантиради,  ҳосилдорликни
            пасайтиради кучли зарарларганда эса келгусида дарахтни буткул қуриб қолишига ҳам
            сабабчи бўлиши мумкин.
                     Профилактик чоралар: Эрта баҳорда дарахт тагини бегона ўт қолдиқларидан
            тозалаб  чопиш,  гуллагунга  қадар  дарахт  илдизидан  Пиларклотрин    1  л/га  ёки
            Пиларфенд  1  л/га  меъерда  қўллаш,  меваларни  териб  олингандан  сўнг  ҳам  дарахтни

            тагидан  Децис  1  л/га  меъерда  бериш  яхши  натижа  беради.  Сульфат  аммоний  билан
            ариқдан  400  кг/га  ва  томчилатиб  суғориш  тизими  орқали  150 кг/га  меерда  зарарли
            хруш қўнғизларининг учиши тугаган вақтда (июнь-июль) боғни суғориш.








                                                           167
   171   172   173   174   175   176   177   178   179   180   181