Page 166 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 166

102-расм. Йўл-йўл мева куяси личинкаси.

                     Ривожланиши:  йўл  -  йўл  мева  куяси  йил  давомида  3-4  авлод  беради.  Эрта
            баҳорда  самарали  ҳароратлар  йиғиндисининг  165  -  190  ⁰С  бўлганда  қишлаб  қолган
            ғумбаклардан капалаклар учиб чиқади ва 3-10 суткадан сўнг ҳаво ҳароратига асосан 4-
            11 кун давомида тахминан 100-150 тагача 0,4 мм катталикдаги тухумларни якка-якка
            мевалар  юзасига  ва  кисман  баргларни  тагига  қўйишни  бошлайди  ҳамда  ҳаво
            ҳароратига кўра тухумлар ичидан личинкалар 12-14 кунда очиб чиқа бошлаб улар ҳам
            ўз  навбатида  (личинкалар)  30-40  кун  озиқланиб  яна  ғумбакка  айланади.  Битта
            авлодни яшаши учун 40-55 кун зарур бўлади.
                     Зарари:    Эрта  баҳорда  тухумдан  очиб  чиққан  личинкалар  шафтоли,  гилос  ва
            бошқа меваларни эрта зарарлашни бошлайди, мева ичини ва данаклар ичини ейиши
            натижасида мева чириши кузатилади.
                     Профилактик  чоралар:  Йил  давомида  заруратга  кўра  кимёвий  препаратлар
            ёки  турли  агротехник  тадбирлар  билан  12-20  кун  оралиғида  профилактик  чоралар

            ўтказиш.  Кеч  кузда  барглар  60  фоиз  тўкилгандан  сўнг  6%  КАС  билан,  эрта  баҳорда
            куртаклар бўртмасдан аввал 5 ⁰ градусли ИСО билан ишлов бериш ёки тиним даврида
            3%  ли  ва  вегитация  даврида  0,5  %  Бордо  суюқлиги  билан  ишлов  бериш,  дарахт
            танасини  оҳакли  қоришма  билан  оқлаш,  эрта  баҳорда  дарахт  тагини  бегона  ўт
            қолдиқларидан  тозалаб  чопиш,  гуллагунга  қадар  ва  гуллаш  тугагандан  сўнг,
            Пиларфлам  0,3  л/га  ёки  Пиларклотрин  0,5  л/га,  мева  мош  ва  нохот  катталикдаги
            вақтда Пиларафенд 0,4 л/га ва Пиларфин 0,3 л/га биргаликда ҳар 15 кун оралиғида 2
            мартта сепиш яхши натижа беради. Меваларни пишиш муддатига кўра уларга оҳирги


                                                           157
   161   162   163   164   165   166   167   168   169   170   171