Page 28 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 28

Уй  шароитида  томчилатиб  суғориш  тизимини  яратишда  қуйидагиларга
            эътиборни қаратиш керак бўлади:
                Мутахассисдан  маслаҳат  олинг,  ТСТ  бўйича  техник  шартларни  ўрганиб  чиқиб,
            экин турига асосан лойихангизни камида 30%лик захира сувни режалаштирган ҳолда
            амалга оширинг;
                Томчилатиб суғориш тизимини мавжуд сув ва сифатига асосан лойихаланг, яъни
            сутка давомида далага етказиб берилиши мумкин бўлган сув хажмига асосан насос ва
            сув сифатига асосан фильтрларни ўрнатиш керак;
                Суткалик суғориш вақтини 18 соатдан оширмаслик, яъни далани 18 соат ичида
            тўлиқ суғорилишини таъминлайдиган қилиб лойихаланг;
                Сув  йиғиш  мақсадида  қуриладиган  ҳовузларни  2  та  алоҳида  ҳовуздан,  яъни
            бирламчи тиндириш ҳовузи ва асосий иккиламчи сув йиғиш ҳовузидан иборат қилиб
            қуринг,  бунда  ҳовуз  хажми  далани  камида  3  кун  давомида  ёки  камида  1  кунлик  сув
            сиғими меъёрида лойихаланг;
                Ҳовузларни  сув  ушлаб  туриш  қобилиятини  ошириш  мақсадида  турли
            қопламалардан фойдаланинг (битон, геомембрана ёки бошқалар);
                Сув  ҳовузлари  юзасига  қуёш  нурлари  тушмаслигини  таъминланг,  яъни  қуёш
            нурини  ўтказмайдиган  сетка  тутинг,  акс  ҳолда  сув  таркибидаги  сув  ўтлари
            томчилагичларга тиқилиши оқибатида суғориш шлангларини ишдан чиқиши мумкин
                Ҳовузлар  атрофини  хайвонлар  ва  одамлар  яқинлашмасликларини  таъминлаш
            учун атрофини тўсиқ билан ўранг;
                Экинларни  суғорувчи  томчилагичларни  тупроқни  сув  сингдира  олиш
            қобилиятига  асосан  танланг,  яъни  томган  сув  тупроқ  юзасида  қолиб  кетмасдан
            тупроққа тўлиқ сингиб кета оладиган бўлишини таъминланг;
                Ўғитларни  эритиб  тизимга  қўшиш  мақсадида  фақат  пластмасс  идишлардан
            фойдаланинг,  чунки  метал  билан  ўғитлар  реакцияга  киришиб  томчилагичларда
            тиқинлар ҳосил бўлишига олиб келади;
                Экин турига асосан томчилагичлар орасидаги масофани танланг;
                Суғориш  шлангларини  кранлар  ёрдамида  бошқаринг,  яъни  ҳар  бир  суғориш
            шланги ичидаги сув оқимини кранлар орқали бошқаринг;
                Насосларга электр ҳимоя тизимини ўрнатиш орқали ҳимояланг;
                Магистрал қувурларни ер остига кўмиладиган бўлса, камида 0,8 метр чуқурликка
            кўмилишини таъминланг;
                Магистрал  қувурларни  кўмишдан  аввал  майин  қум  ёки  тупроқни  камида  20  см
            қалинлик қўлда ташланг, сўнг техника ёрдами кўмишингиз мумкин;
                Боғларда  ўрнатиладиган  суғориш  шлангларини  ер  сатҳидан  0,4  метр
            баландликка таранг тортиб ўрнатилишини таъминланг;
                Суғориш шлангларини доимо таранг тортилиб туришини таъминланг
                ТСТ лойиҳалашда қиш мавсуми олдидан суғориш тизимида қолган сувни тўлиқ
            чиқиб кетадиган қилиб лойихаланг;
                Экин агротехникаси мулчалаш имконини берган ҳолларда мулчалашни қўлланг
            ёки суғориш шлангларини ер остига кўмиладиган қилиб бажаринг;
                Ер  сатҳини  қиялик  даражаси  2   ошадиган  бўлса,  босимни  назорат  қилувчи
                                                        0
            томчилагичлардан фойдаланинг;
                Томчилатиб  суғориш  шлангларини  экин  қаторларини  суғориш  учун  унинг
            максимал  сув  ўтказиш  қобилиятига  асосан  80%  дан  узун  бўлмаган  ҳолда
            режалаштиринг;

                                                           28
   23   24   25   26   27   28   29   30   31   32   33