Page 33 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 33

Ўғитларни томчилатиб суғориш тизими орқали қўллашда шахсий хавфсизликка
            доимий равишда риоя қилинг!

                Суғориш  суви  қаттиқ  бўлса,  азотли  ёки  ортофосфорли  кислоталарни  ёки
            таркибида  пекоцид  мавжуд  бўлган  ўғитларни  қўлланг.  Эсда  тутингки,  ҳамиша  сувга
            кислота қўшилишини таъминланг, аксинча бўлишига йўл қўйманг
                Сувда  яхши  эрийдиган  ўғитларни  қўлланг,  акс  ҳолда  яхши  эримаган  ўғитлар
                                                                 томчилагичларда        тиқинлар      ҳосил
                                                                 қилиши       ва     муддатидан        аввал
                                                                 томчилагичларни  ишдан  чиқариши
                                                                 мумкин
                                                                      Ўғитларни        сувда     максимал
                                                                 эритиш  концентрациясидан  ошиқча
                                                                 ўғитни     ўғитлаш      бакига     солманг
                                                                 (ўғитларни  эритиш  меъёрига  амал
                                                                 қилинг),  акс  ҳолда  суюқлик  ўрнига
                                                                 қуюқ  масса  ҳосил  бўлиши  ва  суғориш
                                                                 тизимига         жўнатишни         имкони
                                                                 бўлмаслиги мумкин.
                                  24-расм.


                      1.9. Иқлим, тупроқ шароити ва маркетинг талабларига асосланиб
                                         мевали боғ тури ва навни танлаш.


                   Мева тури ва навини танлашда аввалом бор маркетинг тадқиқотлари, географик
            жойлашув  ва  тупроқ  анализига  асосан  бажарилиши  керак.  Чунки,  келгусида  яхши
            нархларда  сотиладиган  мевалар  фермер  хўжалигини  янада  ривожланиши  ва  боғ
            майдонини янада кенгайтириш учун сармояга эга бўлиши учун замин бўлади. Масалан:
            эрта  пишар  навларни  етиштириш  ва  экспорт  қилиш  орқали  янада  фойдани
            кўпайтириш мумкин. Лекин, жуда эртаки навларни танлаш оқибатида, дарахт бир йил
            давомида иккинчи ҳосил учун ҳаракат қилиб қолиши, жорий йилнинг ёз ойлари ҳаддан
            зиёд  иссиқ  келиши  натижасида  эса,  гилос,  шафтоли  ва  олхўри  меваларини  келгуси
            йилдаги меваларни жуфт ҳолатда ҳосил қилишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Бундан
            ташқари,  эрта  баҳорда  дарахтлар  ўйғонгандан  сўнг  совуқ  бўлиши  натижасида  мева
            ҳосили  ёхуд  дарахтнинг  ўзи  ҳам  нобуд  бўлиш  эҳътимолини  ҳисобга  олган  ҳолда,
            кечроқ гуллайдиган, эртароқ пишадиган навларни танлаш мақсадга мувофиқ бўлиши
            ҳам  мумкин.  Бундан  ташқари  ҳосил  пишган  вақтда  уни  йиғиб олиш ва  сотишни  ҳам
            ҳисобга  олган  ҳолда,  боғдаги  кўчатлар  сонини  навига  асосан  тўғри  тақсимлашга
            ҳаракат қилиш керак.
                   Мевали  дарахт  кўчатларини  ҳар  доим  бир  ёшлигини  танлаб,  уни  ёшлигидан
            доимий  жойда,  яъни  бевосита  боғда  парвариш  қилиш  энг  тўғри  йўлдир.  Агар,  кузда
            кўчатларни  боғга  экишни  режалаштирган  бўлсангиз,  у  ҳолда  танланадиган  кўчат
            шохлари  яхши  пишиб  етилган,  яъни  хом  бўлмаган  кўчат  ташлаш  керак  бўлади.
            Айниқса шафтоли кўчатларида новдаларнинг яхши пишиб етилмаслик ҳолатлари кўп
            учраб  туради.  Пишмай  қолган  хом  шохлар  қиш  ойларида  совуқ  уришидан  қуриб
            қолади.

                                                           33
   28   29   30   31   32   33   34   35   36   37   38