Page 34 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 34
Бундан ташқари, ёшлигидан керакли
шаклда ўстириш ҳамда кўчатларни экиш ва
тутиб кетиши қулай бўлиши учун бир йиллик
дарахтларни танланса, уларни керакли
шаклга келтириш ҳам нисбатан осонроқ
бўлади. Қуйидаги 25-расмда 3 ҳил
кўринишдаги кўчатлар ёрдамида қандай
кўчат танлаш кераклигини тушунтиришга
ҳаракат қиламиз. 25-расм (а) вариантдаги
кўчат сифати жуда ҳам юқори (илдиз тизими
яхши ривожланган, дарахт шохлари яхши
(а) (б) (в)
тақсимланган ҳолда, керакли миқдорда
ўстирилган), ўртадаги расм 25-расм (б) 25-расм. Сифати юқори кўчат (а), сифати
вариантдаги кўчат сифати ўрта (илдизи ўртача кўчат (б), сифати паст кўчат (в).
ўртача ривожланган, шохлар сони бир оз камроқ), ўнгдаги расм 25-расм (в) вариантда
эса, кўчат сифати жуда паст (илдиз тизими ёмон, дарахтнинг умумий шакли тўғри эмас,
шохлари етарли даражада шаклланмаган). Мевали дарахтлар пайвандтак турига
асосан пайвандланган жойи ер сатҳидан 5-15 см баландликда жойлашиши керак.
Айнан шунинг учун ҳам кўчат танлаш жараёнида кўчатларни пайванд жойини ер
сатҳидан нисбатан кўтарилиб, яъни 5-15 см юқорида қилиб пайвандланган кўчатни
танлаш керак. Пайвандтак устидаги маданий нав қалинлиги 1,5-2,5 см, баландлиги
ўртача 1,5 метр, илдизининг узунлиги 30 см.дан кам бўлмаган ҳолдаги, яхши
ривожланган кўчатлар танлашни тавсия қилинади. Бундан ташқари кўчатларни
пайвандтаки ва маданий нав таналари силлиқ текис, механик зарарланмаган, ранглари
бир текис, яъни ола була жойларсиз, пўстлоқ қисми бужмайиб қолмаган, ҳеч қандай
доғ ва бўртиқларсиз кўчатларни танланг.
Ушбу қўлланма орқали боғбонларга янги кириб келган навларнинг техник
кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги жадвалларда кўрсатиб ўтилди.
Қўлланмада берилган тавсияларга асосан ҳар ким ўз шароитидан келиб чиқиб тур ва
нав танлаб олишни малакали мутахассис ёрдамида ҳал қилишлари энг тўғри йўл
ҳисобланади. Қуйида охирги вақтда чет мамлакатлардан янги кириб келган гилос,
ўрик, олхўри ва шафтоли (некторин, тукли шафтоли ва анжир шафтоли) ва бошқа
мевали дарахт навлари тўғрисида маълумотлар келтирамиз. Ҳар бир нав учун камида 2
хил чанглатувчи нав танлаш ва боғ экиш жараёнида уларни боғда мутаносиб равишда
жойлаштириш тартибини мутахассислар билан биргаликда маслаҳатлашиб амалга
ошириш зарур! Мамлакатимиз ҳудудидаги иқлим шароитига кўра ўртача 20 кун ва
хаттоки айрим жойларда 1 ойгача ҳам фарқланиши мумкин. Жанубий ҳудудларда ва
Фарғона водийсида баҳор мавсуми нисбатан эртароқ ва аксинча шимолий ҳудудларда
ва тоғли ҳудудларда баҳор нисбатан кечроқ келишини ҳисобга оладиган бўлсак,
қуйидаги жадваллардаги маълумотлар ҳам ўртача баҳор мавсуми бошланиши
ҳисобидан тайёрланганлиги учун айрим ҳудудларда мевалар нисбатан эрта ёки
нисбатан кечроқ пишиши мумкин.
34