Page 29 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 29
1.8. Экинларни суғориш вақти ва меъёри бўйича айрим тавсиялар
Азалдан деҳқонлар экинларни суғоришда турли ҳил усуллардан фойдаланиб
келишган. Хозирги кунда суғориш вақти ва меъёрларини аниқлашда метеостанциялар,
тензиометрлар, тупроқ намлигини ўлчаш сенсорлари кабилардан ҳам аниқ
деҳқончиликда қўл келмоқда. Аксарият ривожланган мамлакатлар ўсимликни ва
фақат ўсимликни суғориш орқали сувни оқилона фойдаланиш ва аниқ деҳқончиликка
(точная земледелия) ўтиб бўлишди. Қуйида метеостанциянинг умумий кўриниши ва
унинг датчиклари 19-расмда келтириб ўтилган. Булар ёрдамида масофадан туриб,
суғориш, касаллик ва хашаротларга қарши курашиш ва бошқа агротехник тадбирларни
режалаштириш ишлари амалга оширилиши мумкинлигини ривожланган
мамлакатларда ўз тасдиғини топди.
19-расм.
Айнан шунинг учун ҳам, хозирги кунда ривожланган мамлакатлар бозор
иқтисодиёти шароитида ресурсларни чегараланганлиги сабабли, улар инновацион
ютуқларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш орқали ҳосилдорликни ошириш, ҳосил
сифатини ошириш, ресурсларни иқтисод қилиш мақсадида тупроқ ва ўсимлик
танасидан парланиб кетган сув миқдори билан суғорилишини йўлга қўйиб
келмоқдалар. Қуйидаги расмларда намликни ўлчаш учун бошқа ускуналарни ҳам
кўрсатиб ўтилган.
29