Page 25 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 25
Томчилатиб суғориш тизими орқали берилган сув меъёри тўғри
белгилангандагини фақатгина экиннинг илдиз қисмигина намланади, яъни ортиқча
сув сарфига йўл қўйилмаган ҳолда суғориш ишлари амалга оширилади. Қуйидаги
расмда экинларни сифатли суғориш жараёни бўйича наъмуна келтирилган.
Томчилатиб суғориш жараёнида фақатгина экинни суғорилиши, сув сарфинини
меъёрдан ошмаслигига, бегона ўтларни сувга шерик бўлмаслигига, экинларни ҳаддан
зиёд ўсиб кетиши каби ҳолатларни олдини олишда ёрдам беради. Қуйидаги расмда
қатордаги экинларни тўғри суғориш бўйича наъмуна келтирилган.
Тупроқ структурасига
кўра қуйидагиларни хулоса
қилиш мумкин:
1.Экин майдонига экин
тури ва метеостанция
кўрсаткичларига кўра
суғориш меъёрини
белгиланг, агар
метеостанция бўлмаса
интернет тизими орқали
кунлик
эвопотранспиратциясини
кўришингиз ёки
тензиометрлардан
фойдаланишингиз мумкин
15-расм. ёки тупроқни қазиб визуал
сув тарқалиш ва намлик
даражасига кўра суғориш тавсия қилинади.
2.Юқорида берилган маълумотларга асосан экинларни суғориш учун қатордаги
суғориш шланглар сонини аввалдан режалаштиринг
3.Шлангларда ўрнатилган томчилагичлар оралиғи ҳамда уларда вақт оралиғида
оқаётган сув миқдорини белгилашда тупроқ структураси ва экин туридан келиб чиқиб
танланг
4.Сутка давомида суғоришлар сонини, яъни тупроқ структурасига асосан бир
секторни сутка давомида балки бир неча бор суғоришингиз ҳам мумкин
1.7. ТС тизимини қурилиши бўйича айрим тавсиялар
Томчилатиб суғориш тизимини қуриш учун қуйидаги схемадан мисол сифатида
фойдаланиш мумкин. Бу тизимда сув манбаидан насос ёрдамида сув фильтрлар орқали
ўтиб тозаланиб, даладаги экинларга томчилагичлар ёрдамида етказилади. Ўғитлар эса,
инжектор тизими орқали асосий сув қувурларида оқаётган сувга аралашган ҳолда
даладаги ҳар бир экинга бир меъёрда етказиб берилади.
25