Page 22 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 22
ўрнатиш харажатлари анча қиммат лекин, эксплуатация қилиш давомида узоғи билан
3-4 йилда ўзинини ўзи оқлаши ва келгуси йилларда харажатларни иқтисод қилиш ва
бошқа йўналишларга йўналтириш имконини беради. Боғ ҳудудига ўрнатилган намлик
датчиклари (тензиометр) кўрсаткичи, эвотранспиратция (дарахт танасидан парланган
сув миқдори) даражаси, тупроқ структураси ҳамда экин тури ва мавсумга қараб
суғоришни ташкил қилинади. Мевали дарахтларни гуллаш вақтида ва сентябрь
ойининг биринчи ўн кунлигидан кейин суғориш ишлари амалга оширилмайди.
Томчилатиб суғориш тизимини ўрнатишдан аввал мутахассислар билан
маслаҳатлашиб, нав туридан, пайвандтак тури, тупроқ хусусиятлари, боғ зичлигига
қараб боғга 1 ёки 2 қаторли томчилатиб суғориш тизимини ўрнатишни амалга
оширинг.
а. лойли тупроқ б. енгил тупроқ в.қумли тупроқ
10-расм.
Томчилатиб суғориш орқали суғорилганда суғориш зонасининг шўрланиши паст
даражада, деярли сувнинг таркибидаги тузларнинг таркибига яқинлашади, лекин,
сувланиш чегараларида ювилган тузлар, ортиқча берилган ўғитлар таъсирида
шўрланиш юзага келиши мумкин, шунинг учун ҳам қишда боғ майдонига яхоб суви
бериш яхши натижа кўрсатади. Томчилатиб суғориш тизими орқали суғорилиш
жараёнида сув миқдорига қараб қуйидагича тарқалиши кузатилади. 11-расмдан
кўриниб турибдики ер юзасини фақат кичик бир ҳудуди сувланади, лекин ер остида
эса катта ҳудуд сувланади, хулоса қилиб айтадиган бўлсак, 1 туп дарахтга 50-70 литр
миқдорда, 1 гектар майдонга эса, 50000-70000 литр сув керак бўлади. Демак, агар боғ
4х1 метр схемада экилган ҳамда ҳар 50 смдан 4 литрдан сув оқизиш қобилиятига эга
бўлган 2 қатор шланг боғга ўрнатиладиган бўлса, 2,5 соат давомида 50000 литр сувни 1
гектарли боғ майдонига оқизиш мумкин бўлар экан. Лекин, мевалида дарахт барги
сатҳи юзаси қанчалик катта бўлса, у шунчалик кўп миқдорда сувни бўғлантиради.
Масалан, ёнғоқ боғини суғориш учун олма боғини суғоришга нисбатан 2 баравар сув
талаб этилишини унутманг. ТСТ лойихалашда узоқ йилни ҳисобга олган ҳолда
максимал сув ўтказувчанликни режалаштириш ва аввалдан ҳамма томчилатиб
суғорувчи шлангларни ўрнатишни ва боғни экмасдан аввал тест қилиб, суғорилган
майдон тупроғига сув томчиларини ер остига қанчалик чуқур ўтиб қанчалик ер остида
горизонт бўйича ёйилгани текшириб олиш кейинчалик суғоришдаги келиб чиқадиган
муаммолар эҳтимолини камайтиради.
22