Page 20 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 20

Бегона  ўт  уруқларни    сув  билан  оқиб  келиши  натижасида  экин  майдонини
            ифлосланиши;
                Оқава  сувлар  билан  оқиб  чиққан  лойқа  сувлар  зовурларни  тўлдириши
            натижасида  ер  ости  сувларни  кўтарилиши  ва  шўрланишни  юзага  келиш  хавфини
            вужудга келиши;
                Нотекис  рельефли  экин  майдонларини  суғоришдаги  муаммолар,  яъни  чуқур
            жойларни  кўллаши,  нисбатан  тепаликларга  сув  етказиб  олиб  боришни  имкони
            йўқлиги,  экин  ер  майдони  бўйлаб  сув  оқиши  учун  текислаш  харажатларини
            юқорилиги;
                Зовурларни  лойқа  билан  тўлиши  натижасида  ўртача  5  йилда  тозаланиши  учун
            маблағ сарфланиши;
                Иш кучига бўлган талабни юқорилиги;
                Ресурсларга  бўлган  талабни  юқорилиги,  яъни  озиқа  моддаларни  нисбатан  кўп
            сарфланиши, техника воситаларига бўлган харажатларни нисбатан кўплиги;
                Сершағал тупроқларни суғоришдаги муаммолар,  яъни  сувни  юриши кийинлиги
            ва ер остига сувни кириб кетиши;
                Ўғитлаш  жараёнида  ўғитларни  сув  етиб  боргунига қадар  парланиб  кетиши  ёки
            ювилиб кетиши натижасида самарадорликни 80% гача пасайиб кетиши;
                Ошиқча намлик туфайли касалликларни нисбатан яхши ривожланиши;
                Суғориш  даврида  экин  майдонига  техника  воситаларини  бошқа  агротехник
            тадбирларни бажариш учун кира олмаслиги;
                Ҳосилни нотекис етилиши ёки ўсимликларни нотекис ривожланиши;
                Ҳосилни пишиб етилишини экин турига қараб 10 кунгача кечикиши.


































                                                     9-расм. Тупроқ эррозияси

                   Томчилатиб суғориш камчиликлари
                Бошланғич сармоя сарфининг юқорилиги;
                Шўрланган  ерларда  томчилатиб  суғориш  тизимини  ташкил  қилишда  қўшимча
            харажатлар талаб қилиниши ва айрим ҳолларда техник тарафдан қўллашнинг имкони
            йўқлиги;

                                                           20
   15   16   17   18   19   20   21   22   23   24   25